Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

80 ёшда энг зўр нашрларда раҳбарлик қилиб ишларини «қойил» қилишсин

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
80 ёшда энг зўр нашрларда раҳбарлик қилиб ишларини «қойил» қилишсин

Хабарингиз бор, «Журналистнинг бири куни» рукнида таниқли публицист А.Мелибоев билан суҳбатимиз давом этмоқда. Айни вақтда онлайн суҳбатимизга сайтимиз ўқувчиларидан турли хил саволлар келмоқда. Айни чоғда суҳбатдошимизга мазкур саволларни бирма-бир беришда давом этамиз.

Чорак аср давомида катта газетага бош муҳаррир бўлган журналист халққа нима бера олди?

— Агар бу савол айнан менга менга қаратилган бўлса, биз саксонинчи йиллари «ЎзАС» орқали халқимизга собиқ тузумнинг жамики фитналарини очиб бердик, жамият чириб бораётгани, уни таъмирлаш мумкин эмаслигини тушунтирдик. «Фитна санъати» номли икки жилдли китобимизни ўқиган киши бунга амин бўлади. Вақт бўлганда шу китобларни бир варақлаб қўйишни маслаҳат берган бўлардим.
Бугун айрим ёш ҳамкасблар кекса авлоднинг ҳали ҳам матбуотда Бош муҳаррирлик қилаётганидан нолиётганини ҳам эшитиб қоламиз, бунга бугун, 70 ёшдан ошган чоғида ҳам «Жаҳон адабиёти» журналига бош муҳаррирлик қилаётган устоз журналист қандай фикрда?

— Фикримча, ошпазга баҳо берганда унинг ёшига эмас, бошига ҳам эмас, тайёрлаган ошига қараш керак. Муҳаррир нега ёмон бўлади, у материалларни саралаб, таҳрир қилганда шундай фикрлар айтилаверади. Раҳматли устозимиз Неъмат Аминовни кўргани борганимизда оталари 84 ёшда эдилар. Шунда ўғилларига мурожаат қилиб: сал кўзим хиралашгандай, бу кетишда қарисам нима бўлади, деган эдилар. Етмишдан ошиш айб саналадиган замон келмаслигига ишончим комил. Агар келса, не ҳам дердик: бошга тушганни кўз кўради. Бу саволни берган дўстларимиз 80 ёшда энг зўр нашрларда раҳбарлик қилиб ишларини «қойил» қилишсин.

— ОАВдаги бугунги ёш авлоднинг ютуқлари нимадаю, камчиликлари нима?

— Ёшларнинг ютуқлари бизнинг (етмиш ёшдан ошган қари-қартангларнинг) ютуқлардан кўп бўлса кўпки, оз эмас. Шахсан таниш бўлмаган кўплаб ёш ижодкорларнинг ижод намуналарини завқ билан ўқийман, университетдаги сабоқларимда уларни талабаларга тавсия қиламан. Муҳокама қиламиз. Ёшлардан умидимиз катта. Улар ичидан саксон ёшда ҳам (устоз Сайди Умиров каби) ижодий беллашувларда улоқни чапдастлик билан олиб кетадиган ҳамкасбларимиз етишиб чиқишига ишончим комил.

Камчиликларга келсак, бу қусур кимда йўқ, дейсиз? Инсоннинг ҳаёти, катта-кичиклигидан қатъий назар, асосан камчилик ва хатолардан иборат бўлади. Хом сут эмган банда аҳён-аҳёндагина тўғри иш қилади, холос. Назаримда, баъзи ёшларда, улар қайси касбда бўлишмасин, камтарлик, ўзларига нисбатан танқидий кўз билан қараш фазилати сал оқсаётгандай туюлади. Расул Ҳамзатовнинг сатрлари ёдингизда бўлса керак: «Сен ўтмишга тўппончадан ўқ узсанг, келажак сени пушкадан туриб отади».

Бошқалар учун масъул эмасман, аммо мен ижодий умрим давомида ҳеч қандай мансабни мансаб деб ҳисобламаганман, шундай қилганим учун ҳам, мана, йигирма йилдирки, уч хонали «хизмат» уйда яшайман, қиш-қаҳратонда бу бетон деворларни бир кўрсангиз эди...

— Ўзбекистонда нашр этилаётган газета ва журналларнинг қайси бирлари бугунги кун талабига жавоб беради, қайси бирлари жавоб бермайди, аниқ мисоллар билан айта оласизми?

— «Тафаккур», «Шарқ юлдузи», «Ёшлик» журналларини, «Ҳуррият»ни қўймай ўқийман, «Ишонч»дан қониқиш ҳосил қиламан, «Миллий тикланиш»нинг янги йўлини маъқуллайман. Бошқа газета-журналларни мунтазам ўқиш имкониятим йўқ. Улар орасида ўта зерикарлилари ҳам бор. Аммо, ўша зерикарли газета, масалан, мен – адабиётчи учун, санъаткор учун зерикарли бўлиши мумкин, аммо уларнинг ҳам ўз ўқувчилари бор. Гап тармоқ газеталари устида бормоқда. Битта танишим газета ёки журналда дунё ҳайратга тушадиган шеър, ҳикоя ёки мақола босилса ҳам, парво қилмайди, унга янги салат ёки бошқа бир егуликнинг рецепти бўлса бас.

— Тармоқ газеталарини айтиб турибсиз, сиз вилоят ва туман газеталари келажагини нималарда кўрасиз?

— Бу масала кўп муҳокама бўлган. Бола ёзишни ўрганса, мактабни девори газетасида чиқади. Сўнгра туман газетасига. Шу тариқа вилоят, маркази газеталар ва журналистикага ўқишга келади. Туман газетасига бугунги муносабатдан келадиган бўлсак, уни ёпган маъқул. У туман ҳокимиятига тўлиқ қарам бўлгандан кейин нима ҳам қила олади. Шунинг учун мустақил газеталар тарафдориман.

— Туман газетасини қай тартибда мустақил қилиш мумкин?

— Ўзбекистонни бош қомусида ҳар бир фуқаро мустақил нашр очишига рухсат берилган. Хусусий нашрлар ОАВ ҳақидаги қонунларимизга зид келмаслиги керак. Мисол учун ёлғон ва қасддан ахборот тарматлиги керак. Холис минбар бўлсин. Мисол учун Сурхондарёдаги «Чағаниён» газетаси битта туманда таъсис этилсада 16 минг нусхада чоп этилган эди.

— Интернет журналистикаси ва босма матбуот ўртасидаги «ёвқарашни» қандай тугатиш мумкин?

— Бу саволга «Ҳуррият» газетасида эълон қилинган «Янги асрга қоғоз газеталарни қўлтиқлаб...» номли мақоламда жавоб берганман. Такрор айтаман: бу икки соҳа бир-бирига душман ёки ашаддий рақиб эмас, аксинча, бир-бирини тўлдирувчи ҳамкорлардир. Интернет бизнинг хабардорлигимизни оширади, босма матбуот тафаккуримиз ривожига хизмат қилади.

Мана ҳозир суҳбатни сизлар онлайн шу жойнинг ўзида узатмоқдасизлар. Босма матбуотнинг бундай имкони йўқ. Тайёр лағмонни пишириб истеъмол қилиш бошқа, ўзингиз ош пишириб, тановвулл қилиш бошқа.

Жавобларнинг тўлиқ шакли билан видеоматериалимизда танишиб боринг.

UzA