9 май “Хотира ва Қадрлаш куни“ номини “Ғалаба ва Хотира куни”га ўзгартириш таклиф қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига “9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини “Ғалаба ва Хотира куни”га ўзгартириш ҳақида”ги петиция жойлаштирилди.
“Сўнгги йилларда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, миллий урф-одатлар ва қадриятларимизнинг улуғланиши ҳар биримизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Хусусан, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи номининг қайта тикланиши, “Шомаҳмудовлар оиласи” ҳайкалининг жойига қайтарилиши ва шу каби бошқа эзгу ишлар қадриятларимиз ва тарихимизга бўлган катта эътибордан дарак беради”, дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, иккинчи жаҳон уруши фронтларига Ўзбекистондан 1 млн 430 минг нафардан зиёд киши сафарбар этилган бўлиб, бу ўша пайтдаги Ўзбекистон аҳолиси (6,5 млн)нинг 22 фоизи урушда қатнашганлигидан далолат беради.
“Бундан ташқари, фронт ортида бешикдаги гўдакдан бошқа барча фашизмни енгишда астойдил ҳаракат қилган. Шунинг учун, фашизм устидан ғалаба қозонишда уларнинг жасорати беқиёсдир. Сўнгги йилларда 9 май арафасида “Ғалаба куни”ни нишонлашга аввалги йилларга нисбатан иштиёқ, муносабат ўзгарди: хусусан, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий парадлар ва турли тадбирлар мисолида.
Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, 9 май Хотира ва Қадрлаш куни номини “Ғалаба ва Хотира куни”га ўзгартиришни таклиф қиламиз”, дейилади мурожаат сўнгида.
ТОШКЕНТ, 12 май. /«Дунё» АА/.