АҚШ Конгрессида Ўзбекистон бўйича брифинг бўлиб ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Шу йил 3 июнь куни Вашингтонда сенаторлар ва конгрессменлар идоралари ходимлари, шунингдек, АҚШ Конгрессининг ташқи ишлар, йўллар ва воситалар ҳамда миллий хавфсизлик қўмиталари вакиллари учун Ўзбекистонга бағишланган брифинг ўтказили, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Тадбирда жами 44 сенатор ва конгрессменлар идорасидан 60 нафар ходим – стаффер иштирок этди. Бундан ташқари, брифингда республикачи конгрессмен Дон Бекон, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Марказий Осиё бўйича катта директори Брайан Тодд ва Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов қатнашди.
Брифинг аввалида Ўзбекистон элчиси мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, демократик институтларни ривожлантириш ва қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш ва қулай сармоявий муҳитни яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, сиёсат, иқтисод, хавфсизлик ва парламентлараро ҳамкорлик соҳаларидаги кенг қамровли икки томонлама ҳамкорлик ҳақида батафсил маълумот берилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори, академик Акмал Саидовнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига 2025-2028 йиллар учун сайлангани мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг рамзий ифодаси эканлиги таъкидланди.
Брифинг якунида Ўзбекистон–АҚШ парламентлараро ҳамкорлигининг долзарб масалалари бўйича доимий алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.