АҚШ матбуоти: Ўзбекистон етакчиси "Марказий Осиё ҳамжамияти"ни тузиш ташаббуси билан чиқди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
АҚШнинг етакчи "Eurasianet" нашрида "Ўзбекистон Президенти "Марказий Осиё ҳамжамияти"ни тузиш ташаббуси билан чиқди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мақолада баён этилишича, Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев учрашувларни минтақавий мулоқотнинг маслаҳат шаклидан "Марказий Осиё ҳамжамияти" стратегик форматига айлантиришни таклиф қилган.
2025 йил бошидан буён минтақавий етакчилар АҚШ, Европа Иттифоқи, Хитой ва Россия билан "Марказий Осиё Плюс" форматида саммитлар ўтказиб келмоқда. Ўзбекистон етакчисининг таъкидлашича, "Бугунги шароитда Марказий Осиё давлатлари савдо имкониятларини ошириш учун ягона овоз билан музокара юритиши зарур. Кучимиз – бирдамликда, муваффақиятга олиб борадиган йўлимиз – дўстлик ва ҳамкорликдадир. Фақат ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва стратегик қараш асосида бирлашган ҳолдагина эзгу мақсадларимизга еришишимиз мумкин".
Материалда шунингдек, маслаҳат учрашувида Озарбайжоннинг иштирок этиши ҳақида ҳам сўз юритилган. Таъкидланишича, ҳамжамият фақат бешта Марказий Осиё давлати билан чекланиб қолмайди. Тошкентдаги учрашувда Озарбайжон ўзи Туркманистон ва Қозоғистондан Каспий денгизининг нарги қирғоғида жойлашган бўлса ҳам, руҳан Марказий Осиё давлати сифатида тан олинди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев музокараларда иштирок этди ва Президент Мирзиёев анжуман иштирокчиларига Озарбайжонни келгуси минтақавий саммитларга "тўлиқ иштирокчи" сифатида қўшишга қарор қилганини маълум қилди.
"Ўзбекистон Президенти айтганидек, Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувларга қўшилиши минтақада барқарор иқтисодиётни таъминлаш, Марказий Осиё билан Қавказни боғлайдиган мустаҳкам кўприк қуриб, ягона ҳамкорлик макони шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади", – деб ёзади нашр.
АҚШ матбуотига кўра, Тошкент анжумани арафасида эълон қилинган "Марказий Осиё янги давр остонасида" сиёсий мақолада Ўзбекистон раҳбари Афғонистонни ҳам ҳар қандай минтақавий бирлашувга киритиш кераклигини таъкидлаган.
"Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Содир Жапаров ва Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов ўз нутқларида савдо соҳасида янада мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириш лозимлигини урғулади. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг нутқи ҳам умумий масалаларга биргаликда ечим излаш зарурлиги борасида Ўзбекистон позициясига яқин эканлигини кўрсатди", – дея фикр билдирилган "Eurasianet" нашрида.