АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ ҲИНДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2018-йилнинг 12-февраль куни Деҳли шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашув ўтказди.
Турли даражалардаги Ўзбекистон-Ҳиндистон мунтазам мулоқотининг давоми сифатида вазирлар икки томонлама кун тартибнинг долзарб масалалари ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг алоҳида мавзуларини муҳокама қилдилар.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг сиёсий, ишбилармон ва бошқа доиралари орасида икки мамлакат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қизиқиш ошаётганлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг етакчи фирма ва компаниялари вакиллари учун шарт-шароит яратиш ва улар ўртасидаги алоқаларни ўзаро қўллаб-қувватлашга асосий эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик жараёни тўғрисида ҳиндистонлик ҳамкасбига маълумот берди. Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ҳиндистон томони Афғонистон бўйича Тошкент форумини ўтказишга оид Ўзбекистон ташаббусини тўлиқ қўллаб қувватлади.