АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ ЭРОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШДИ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2018-йилнинг 10-феврал куни Теҳрон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашди.
Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазирлар томонларни қизиқтирган барча соҳаларда Ўзбекистон-Эрон алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш чоғида алоҳида эътибор Афғонистондаги вазият ўзгаришига қаратилди, хусусан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференсия кун тартиби кўриб чиқилди.
Учрашувда БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.