Абдулазиз Камилов Ўмон Элcисини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2018-йилнинг 25-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги ўз миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лаватини қабул қилди.
Суҳбат давомида қўшма кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган барча соҳаларда Ўзбекистон-Ўмон муносабатларининг барқарор ва илдам тус олгани мамнуният билан қайд этилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг Маскат шаҳридаги Элчихонаси фаолиятининг бошланиши икки томонлама ҳамкорлик тарихида янги саҳифа очади.
Вазир самарали фаолияти ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги шахсий ҳиссаси учун Элчига миннатдорлик билдирди ва янги тайинланадиган мансабларда муваффақиятлар тилади.
Мазкур лавозимда деярли 6 йил ишлаган Элчи ўз навбатида Ўзбекистон ҳукумати ва ТИВга Ўмон дипломатик миссияси раҳбари вазифаларини бажаришда кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирди.