Абдулазиз Камилов Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2018-йилнинг 18-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва билан учрашди.
Икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон кун тартибидаги долзарб масалалар, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Авваламбор, 2017-йилнинг 22-25-ноябрь кунлари Сеул шаҳрида Ўзбекистон ва Жанубий Корея раҳбарларининг самарали саммити доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, стратегик шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш бўйича давлат раҳбарларининг қабул қилган Қўшма баёноти, ташриф чоғида имзоланган 10 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги икки томонлама қатор ҳужжатлар Ўзбекистон-Жанубий Корея мулоқотини сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқди.
Вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини яна бир бор таъкидлаб, ушбу соҳалардаги аниқ қадамларни кўриб чиқдилар.
Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўз мамлакатининг Корея ярим оролидаги вазиятни бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида маълумот берди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон томони жорий йилнинг апрель ойидаги кореялараро саммит ўтказилишини маъқуллади ва Корея ярим оролида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик ўрнатиш учун Корея Республикаси саъй-ҳаракатларини қатъиян қўллаб-қувватлашини тасдиқлади. Саммитнинг ижобий натижалари Корея ярим оролининг Жануби ва Шимоли ҳамда бутун минтақанинг янада ривожланиши ва фаровонлиги учун қулай шарт-шароит яратишига ишонч билдирилди.
Музокараларда Корея Республикаси Элчиси Квон Ён У иштирок этди.