«Абу Али ибн Сино — Ўзбекистон ғурури ва умумжаҳон мероси» мавзусида халқаро конференция ўтказилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Пандемия билан боғлиқ мураккаб шароитга қарамасдан дунё ҳамжамияти тиббиёт, илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк олим Абу Али ибн Сино таваллудининг 1040 йиллигини кенг нишонлаяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Кеча, 16 август куни Ибн Сино жамоат фонди «UzReport» телеканали билан ҳамкорликда Ибн Синонинг инсониятга қолдирган бой меросини чуқур ўрганиш, чет элда кенг тарғиб қилиш мақсадида табиб, олим ва файласуф Абу Али ибн Сино таваллудига бағишланган «Абу Али ибн Сино – Ўзбекистон ғурури ва умумжаҳон мероси» мавзусида халқаро илмий-маърифий видеоконференция ўтказди.
Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари бўйича агентлиги, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Олий таълим муассасалари, Тошкент шаҳридаги Вестминстер университети вакиллари, Германия, Бельгия, Франция, Исроил, Туркия, Ҳиндистондан етакчи мутахассис ва экспертлар иштирок этди.
Шунингдек, онлайн анжуманда 17 та илмий маърузачи, хусусан, 6 та хорижий маърузачи қатнашди.
Ибн Сино академияси президенти, профессор Саид Зиллур Раҳмон, (Хиндистон), Ибн Сино халқаро фонди президенти, профессор Михаэль Сач (Исроил), Авиценна ассоциацияси президенти, профессор Марк Боннель (Франция), Таълим бўйича ЮНЕСКО аъзоси, ҳакам, профессор Амина Атхер, тиббиёт фанлари номзоди Абдукарим Усмонхўжаев Ибн Сино жамоат фонди маслаҳатчиси, профессор Жасур Ризаев ва бошқалар Абу Али ибн Сино меросининг замонавий тиббиёт учун долзарблигини қайд этиб, унинг фан ва замон эҳтиёжларига мослашиш кераклигини таъкидлашди.
Халқаро видеоконференция якунида унинг долзарблиги, илмий-маданий ва сиёсий аҳамияти, Ибн Сино кўп қиррали илмий меросини ўрганиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳамда тадқиқот фаолиятини молиялаштириш зарурлиги, публицистик ва илмий асарлар нашрини фаоллаштириш бўйича зарур таклифларни ишлаб чиқишга келишилди.
Таъкидлаш жоиз, Ибн Сино таваллудининг 1040 йиллигига бағишланган тадбирга тайёргарлик кўриш доирасида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тематик видеороликлар тайёрланди.
Халқаро видеоконференция доирасида «Ибн Сино» жамоат фонди, «UzReport» телеканали ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
«Дунё» АА