Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Афғонистонга қўшни мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш бу мамлакатда мустаҳкам тинчлик ўрнатишда ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Афғонистонга қўшни мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш бу мамлакатда мустаҳкам тинчлик ўрнатишда ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин

Бугун Самарқандда Афғонистонга қўшни мамлакатларнинг тўртинчи вазирлар учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этишади.

7 март куни Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг БМТ шафеълигида Афғонистон ҳукумати билан томонларнинг мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва мувофиқлаштириш бўйича юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббуси ижобий баҳоланди.

Форумда Афғонистондаги мавжуд вазият, мамлакатдаги янги ҳокимиятлар жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларини – инклюзив ҳукумат тузиш, афғон аёлларининг меҳнат ва таълим олишини таъминлаш, миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича томонларнинг саъй-ҳаракатлари муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Бўлажак форумнинг стратегик аҳамияти ва долзарблиги шундан иборатки, Афғонистоннинг яқин қўшниси бўлган барча давлатлар Самарқанддаги битта майдончада тўпланишади. Ушбу формат афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш, шунингдек, ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатиш ва унинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни батафсил муҳокама қилиш имконини беради.

Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни фақат тинч, сиёсий- дипломатик йўллар билан ҳал этишни изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда, унинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш, қўшни мамлакатнинг тинч, бўлинмас, мустақил, иқтисодий ривожланаётган давлат сифатида шаклланишини қўллаб-қувватлаш зарурлиги тамойилига қатъий амал қилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон барқарорлашувига нисбатан қатъий ёндошуви – “беқарорлик ва вайронагарчиликдан - тинчлик ва яратувчанлик сари” тамойили Афғонистон йўналишидаги қўшма минтақавий ҳамкорликнинг мантиғини белгилайди.

2016 йили Ўзбекистон Афғонистон масаласини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини сезиларли даражада фаоллаштирди. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2018 йилда ўтказилган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида ўтказилган юқори даражадаги халқаро конференция муҳим воқеа бўлди. Конференция якунида қабул қилинган Тошкент Декларацияси биринчи марта Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан ҳал этиш зарурлиги ҳақидаги умумий консенсусни мустаҳкамлади, бу эса тинчлик жараёнини қайта бошлаш ва қуролли можарони тўхтатишга сезиларли туртки берди.

2021 йил 15-16 июль кунлари Ўзбекистонда ташкил этилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференцияси Афғонистонда тинчликка эришилишига кўмаклашиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга муҳим ҳисса бўлиб қўшилди. Ушбу халқаро тадбир Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликнинг минтақалараро алоқаларни ривожлантириш учун биринчи даражали ролини яна бир бор таъкидлади.

2022 йил 25 – 26 июль кунлари Тошкентда "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш" халқаро конференцияси ҳам бўлиб ўтди. У Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, Америка, Яқин ва Ўрта Шарқ, Осиё-Тинч океани минтақасининг 20 дан ортиқ давлатларидан Афғонистон бўйича махсус вакилларни, Афғонистон муаммоси ҳал этилишига бевосита жалб этилган ўнлаб халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан, БМТ, Европа Иттифоқи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг раҳбар ва мутахассисларини, шунингдек, Афғонистон муваққат ҳукумати делегациясини ўз атрофига тўплади.

Шунингдек, маҳаллий экспертлар, Афғонистонга қўшни давлатлар, жумладан, Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари, шунингдек, Россия, АҚШ, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Бельгиядан етакчи таҳлил марказларининг раҳбарлари ва мутахассислари иштирокчи сифатида таклиф этилди.

Ушбу конференция Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Афғонистонни терроризм ва урушлардан холи бўлган тинч ва фаровон мамлакатга айлантириш борасидаги тизимли саъй-ҳаракатларининг ажралмас қисмига айланди.

Ўзбекистон афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатмоқда. Хусусан, 2021 йил сентябридан то ҳозирги кунга қадар Афғонистонга 10 минг тоннадан ортиқ гуманитар юк жўнатилди. Бундан ташқари, мамлакатимиз халқаро ҳамжамият томонидан юборилган гуманитар ёрдамни ушбу мамлакатга етказиб беришга кўмаклашувчи муҳим воситачилик миссиясини ҳам бажармоқда.

2021 йили Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Термиз шаҳрида БМТ шафеълигида Афғонистонга ёрдам қабул қилиш ва уни етказиб бериш бўйича халқаро логистика маркази иш бошлади. Бу Афғонистон билан чегара яқинида жойлашган ягона терминал. Унинг майдони 40,7 гектарни ташкил этади. Биргина 2022 йилнинг биринчи ярмида Термизда ўз ваколатхоналарини очган Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури, ЮНИСЕФ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари идораси томонидан Афғонистонга 35 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатилди.

Ўзбекистон Афғонистон учун мамлакат иқтисодиётини тиклаш учун зарур бўлган миллий кадрларни тайёрлашга ҳам кўмаклашмоқда. Хусусан, 2018 йилда Термиз шаҳрида афғон фуқаролари учун ўқув маркази ишга туширилди ва бугунги кунда ҳам у ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бу афғонларни 17 та олий ва 16 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқитадиган дунёдаги ягона муассасадир. Ҳозирги пайтда марказда 129 нафар афғонистонликлар ўқитилмоқда, улар ўқишни аллақачон битирган ватандошлари билан бирга ўз мамлакатини қайта тиклашга ўз ҳиссаларини қўшишларига шубҳа йўқ.

Ўзбекистон Афғонистонда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди. Хусусан, Сурхон-Пули-Хумри электр узатиш линиясининг қурилиши Афғонистонга йилига 6 миллиард квт/соат электр энергияси етказиб бериш имконини берадики, бу мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг учдан бир қисмини қоплайди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли Афғонистондаги 500 минг оила, ижтимоий инфратузилма ва иқтисодиёт тармоқлари электр энергиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Ўз навбатида, «Термиз -Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўли қурилиши лойиҳасининг амалга оширилиши Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўлининг мантиқий давоми бўлиб қолади ва Покистон ҳамда Ҳиндистон темир йўлларига, шунингдек, Араб денгизи бандаргоҳларига (Гвадар, Kaрачи/Касим, Мумбай ва бошқалар) чиқиш имкониятига эга янги ва энг қисқа транзит йўлакларини шакллантириш имконини беради, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистонни боғлайди.

785 километр электр таъминоти линиялари, 790 километр алоқа линиялари, 1000 дан ортиқ янги сунъий иншоотлар (кўприклар, туннеллар, станциялар) қуришни назарда тутадиган ушбу минтақалараро темир йўл лойиҳасининг амалга оширилиши Афғонистонда темир йўл бўйлаб транспорт ва тегишли инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашади.

Натижада ярим миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши ва янги касблар, шу жумладан, темир йўл транспортининг эксплуатацияси билан боғлиқ касблар шаклланиши, минтақанинг 15 миллион нафаргача аҳолиси лойиҳанинг наф кўрувчиларига айланиши кутилмоқда.

Мазкур йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига туртки бўлиши, аҳоли учун муқобил даромад манбаларини яратиши ва натижада можаронинг ижтимоий заминини бартараф этиши мумкин.

Энг муҳими, Афғонистоннинг инфратузилма ва иқтисодий ўзаро боғлиқлик лойиҳалари орқали минтақа давлатларини бирлаштирадиган маконга айланиши Афғонистонни ўраб турган давлатларнинг ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлашга бўлган қизиқишини оширади, Афғонистонни Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғловчи бўғин сифатида йўқолган тарихий ролига қайтаради.

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатларининг 2022 йил 21 июлдаги IV саммити чоғида шундай деган эди: «Афғонистондада узоқ муддатли тинчликни таъминлаш, унинг ижтимоий ва иқтисодий тикланишига кўмаклашиш учун яқин ҳамкорликни давом эттириш бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолиши керак. Биз энг яқин қўшнимиз, бу мамлакатдаги барқарорликдан ҳаммадан кўра кўпроқ манфаатдор бўлишимиз керак. Халқаро ҳамжамият бу муаммони қандай қабул қилиши кўп жиҳатдан бизга боғлиқ»

Мувофиқлаштирилган ёндошув Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ва бу мамлакатни тинч тараққиёт йўлига қайтаришда ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин. Бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатлари демократик ҳуқуқий давлатлар позицияларида турибди, дунёвий республикалар тамойиллари асосида ривожланмоқда, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш тарафдоридирлар.
ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/.