Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси декларацияси БМТ расмий ҳужжати сифатида тарқатилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Афғонистоннинг БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхоналари томонидан “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси декларацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессияси ҳамда Хавфсизлик Кенгашининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди.
2018 йил 27 мартда Тошкентда бўлиб ўтган юқори даражадаги конференциянинг якуний ҳужжати БМТнинг расмий олти тилига (рус, инглиз, араб, испан, хитой ва француз тилларига) ўгирилди ва ташкилотга аъзо барча давлатлар ўртасида тарқатилгани баробарида БМТ расмий ҳужжатлари тизимига жойлаштирилди.
Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси декларациясининг мазкур мамлакатда тинчлик ва ярашувни таъминлаш зарурияти, терроризм ва наркотиклар айланишига қарши кураш, шунингдек, минтақавий иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда қўшма савдо-транзит, транспорт, энергетика, инфратузилма ва коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча бандлари беистисно БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг расмий ҳужжатидан жой олди.
Ҳужжатда Афғонистон раҳбарияти ва ушбу мамлакат халқининг тинчлик ва ярашув жараёнини қўллаб-қувватлаш юзасидан халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларининг давоми сифатида Тошкент конференциясининг муҳим аҳамияти таъкидланган.
Бундан ташқари, Тошкент конференцияси Афғонистонда тинчлик жараёни бўйича кенг қамровли масалалар бўйича очиқ ва ҳар томонлама муҳокамалар учун ноёб имкониятни тақдим этгани, ўзаро мақбул қарорларни ишлаб чиқиш учун рағбат бергани ҳам БМТ материалида қайд этилган. Унда тинчлик, хавфсизлик ва минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича кенг ва мустаҳкам минтақавий ҳамда халқаро муросани яратиш бўйича саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор этилган.
“Жаҳон” АА