Афғонистондаги тинчлик Ўзбекистоннинг улкан муваффақияти сифатида эсга олинади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси юзасидан Туркиянинг «Мармара Грубу» маркази бош директори Аккан Сувер ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Тошкентда ўтказилган конференция Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ҳурматининг улкан намунасидир. Афғонистонда тинчлик йўли билан бўладиган сиёсий жараённи ташвиқ этиш учун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан икки ва кўп томонлама саъй-ҳаракатлар амалга оширилди ва бу орқали бундай муҳим конференцияга мезбонлик қилиш Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборининг муҳим ишораси бўлди.
Бу конференция орқали Афғонистонда тинчлик-тотувлик шукуҳи яратилишида, барқарорликнинг юзага келишида Ўзбекистоннинг улкан муваффақияти сифатида эсга олиниши шубҳасиз.
“Жаҳон” АА