Академик Акмал Саидов: Терроризм инсон ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

«Терроризм инсон ҳуқуқларига таъсир кўрсатади ва бу терроризмга қарши курашишга қаратилган муҳим саъй-ҳаракатларга олиб келган асосий омиллардан биридир», деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференциядаги нутқида, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
3-4 март кунлари Тошкентда «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусига бағишланган юқори даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази маълумотига кўра, академик Акмал Саидов конференциянинг IV шўъба йиғилишида «Терроризмга қарши курашнинг асоси сифатида инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига умуминсоний ҳурматни таъминлаш» мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
«Терроризм инсон ҳуқуқларига ҳақиқий ва тўғридан-тўғри таъсир қилади ва яшаш ҳуқуқи, жисмоний яхлитлик ҳамда эркинлик учун жиддий оқибатларга олиб келади. Бундан ташқари, у ҳукуматларни беқарорлаштиради, шунинг учун хавфсизлик ва тинчликка, шунингдек, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга таҳдид солади, шу билан бирга, одамларнинг инсон ҳуқуқларидан фойдаланишига йўл қўймайди. Террорчи гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар инсон ҳуқуқларининг бузилишидир», деди Миллий марказ директори.
У Ўзбекистоннинг халқаро, минтақавий ва икки томонлама даражада терроризм ва (зўравон) экстремизм таҳдидига қарши кураш соҳасида ўз миллий салоҳиятини шакллантиргани ва мустаҳкамлаганини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон халқаро терроризмга қарши курашнинг фаол иштирокчиларидан биридир. Республика БМТнинг терроризмга қарши Глобаль стратегияси қабул қилинишини қўллаб-қувватлади ва терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 14 та халқаро конвенция ва протоколларни ратификация қилди.
Мамлакатда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш билан боғлиқ қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Булар, биринчи навбатда, «Экстремизмга қарши кураш тўғрисида» (2018), «Терроризмга қарши кураш тўғрисида» (2000), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (2004) қонунлардир.
«Ҳозирги кунда Ўзбекистон экстремизм ва терроризмга қарши курашда унинг оқибатларига қарши курашни эмас, балки профилактика чораларини устувор, деб ҳисоблайди. Масалан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган терроризмга қарши кураш стратегияси унинг келиб чиқиши ва тарқалиши сабабларини, террорчилик фаолиятини фаоллаштириш учун қулай шарт-шароитларни бартараф этиш, экстремизм ва терроризмга мойил бўлган шахсларни дерадикализация қилишга қаратилгандир», деди Акмал Саидов.
Шунингдек, қаттиқ чоралар кўриш рад этилганига қарамасдан Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлар сирасига кириши таъкидланди. 2020 йил ноябрь ойига мўлжалланган янги «Глобаль терроризм индекси»да Ўзбекистон 164 давлат орасида 134-ўринни эгаллаб, яна террорчилик хавфи даражаси паст бўлган мамлакатлар қаторидан жой олди.
«Дунё» АА