"Al Harir": Ўзбекистоннинг "яшил ривожланиш" йўли нафақат миллий тараққиёт, балки минтақавий хавфсизлик ва глобал барқарорликни таъминлашга қаратилган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Саудия Арабистонининг "Al Harir" электрон нашрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, академик Акмал Саидовнинг "Янги Ўзбекистон: тараққиётнинг "яшил" йўли" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистоннинг экологик сиёсатга асосланган истиқболли тараққиёт йўли батафсил таҳлил қилинган.
Нашрда XXI асрда глобал иқлим ўзгариши, сув ресурслари танқислиги ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши инсоният олдида турган энг муҳим муаммолар сифатида таъкидланган. Муаллифга кўра, бундай шароитда Ўзбекистон томонидан танланган "яшил ривожланиш" йўли нафақат миллий тараққиёт, балки минтақавий хавфсизлик ва глобал барқарорликни таъминлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиядир.
"Президент Шавкат Мирзиёев 2017-2025 йиллар давомида иқлим ўзгаришига қарши кураш борасида 54 та амалий ташаббусни илгари сурди ва Ўзбекистонда барқарор ривожланиш соҳасида комплекс ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, иқлим ўзгаришига мослашиш, қайта тикланувчи энергетикага ўтиш, Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ҳудудига айлантириш, сув ресурсларини самарали бошқариш ва халқаро экологик ҳамкорлик йўналишида йирик дастурлар ҳаётга тадбиқ этиляпти", – таъкидлаган муаллиф.
Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2021 йили қабул қилинган махсус резолюция орқали Оролбўйи ҳудудининг "экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиниши мамлакатнинг халқаро миқёсда экологик дипломатиясидаги муҳим ютуқларидан биридир. Шу билан бирга, Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида, COP28, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитлари доирасида илгари сурган "яшил" ташаббуслари, хусусан, "яшил энергетика макони", "яшил белбоғ" ва "Иқлим технологиялари халқаро экспо-хаби" каби ташаббуслари муҳим аҳамиятга эга.
"Ўзбекистонда "яшил иқтисодиёт" концепцияси Конституциявий сиёсат даражасига кўтарилган. Экологик маданиятни шакллантириш, ёш авлодни экологик тафаккур руҳида тарбиялашга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти", – деб ёзилган "Al Harir"да эълон қилинган мақолада.