Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Амалий натижаларга эришишга қаратилган Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлиги

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Амалий натижаларга эришишга қаратилган Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлиги

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг мамлакатимизга яқинда амалга оширган ташрифи ва Хивада Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан ўтган музокаралар Тошкент ва Остонанинг стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш, уларни аниқ мазмун билан бойитишга бўлган қатъий қарорини яна бир бор тасдиқлади.

Амалий форматдаги учрашув, аниқ кун тартиби, давлатлар раҳбарларининг Бош вазирлари ўринбосарлари, ҳукуматлараро комиссиялар ҳузуридаги ишчи гуруҳлар ҳамраисларининг қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳақидаги ҳисоботларини тинглагани томонларнинг кўп қиррали Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришдан манфаатдорлиги, давлатлар раҳбарларининг икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, уларга янада илғор тус беришга қаратилган амалий натижаларга эришишга бўлган интилишидан далолатдир.

Қайд этиш жоизки, ҳар йили бундай форматда амалга оширилаётган учрашувлар давлатлараро норасмий мулоқотнинг қатъий амалиётига айланиб, умумий манфаатларни илгари сурувчи самарали сиёсий-дипломатик восита бўлиб бормоқда. Хусусан, Чимкентда ўтган йили март ойида давлатлар раҳбарларининг амалий учрашуви бўлиб ўтган, унда икки томонлама, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича ҳамкорликдаги ишлар мувофиқлаштирилган эди.

Хивада самимий ва дўстона муҳитда бўлиб ўтган бу галги учрашувда ҳам икки мамлакат Президентлари илгари эришилган келишувларнинг амалий ижроси, яқин истиқболдаги режаларни кўриб чиқдилар.

Машинасозлик, энергетика, транспорт ва логистика, кончилик, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқлардаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга эътибор қаратилди. Саноат кооперацияси бўйича узоқ муддатли дастурни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Албатта, мамлакатлар иқтисодий фаровонлигининг асосий омилларини ташкил этувчи ушбу стратегик муҳим тармоқларда ҳамкорликнинг узоқ муддатли дастурида тўхталиши давлатларимиз ўртасида эришилган юксак даражадаги ўзаро ишонч, бундан кейин ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон салоҳиятини янада кенг рўёбга чиқариш йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга бўлган интилишдан далолатдир.

Бундан ташқари, бир-бирини тўлдиришга ва мамлакатлар иқтисодиётининг рақобатбардош афзалликларидан фойдаланишга асосланган саноат кооперацияси шубҳасиз, товарлар, хизматлар, капитал ва инсонларнинг янада фаол трансчегаравий ҳаракатига олиб келади, ўзаро боғлиқ минтақавий бозорни шакллантиришга, меҳнат самарадорлигини оширишга ва қўшимча қийматнинг ишончли занжирларини шакллантиришга хизмат қилади.

Бу эса, ўз навбатида, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, маҳаллий бозорни харидоргир маҳсулотлар билан тўлдириш ва қимматбаҳо импортни маҳаллий маҳсулотлар билан алмаштириш, ҳамкорликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорига олиб чиқишга қаратилган умумий саъй-ҳаракатлар самарадорлигини ошириш учун шарт-шароит яратади. Умуман, иқтисодиётларимизнинг ўзини-ўзи таъминлаш ва барқарорлигини мустаҳкамлайди.

Бундай ҳамкорликнинг якуний манфаатдорлари албатта, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари бўлади. Чунки, қўшимча иш ўринлари ва даромад манбалари яратилади, ички инвестициялар учун янги захиралар пайдо бўлади.

Бугунги кунда бу йўналишда мустаҳкам пойдевор яратилди, инвестициявий ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Маълумотларга кўра, айни дамда, мамлакатлар ўртасида умумий ҳажми 2,6 миллиард долларга тенг 60 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу 13 мингдан зиёд иш ўринларини яратиш имконини берди. Яна 43 та лойиҳа истиқболли деб эътироф этилмоқда.

Ўзаро инвестициялар бўйича манфаатдорлик қўшма корхоналар сонининг ўсиш суръатидан ҳам далолат беради. Сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда уларнинг сони 5 баравардан зиёд кўпайиб, мингтадан ошди. Айни дамда, 2023 йилда Қозоғистон сармоясини ўзлаштириш 2022 йилга нисбатан икки баравар ошиб, 232 миллион долларни ташкил этди.

Ана шундай ҳамкорлик самарасида бугунги кунда Қозоғистон Ўзбекистоннинг етакчи учта савдо ҳамкорларининг бири ҳисобланади. Сўнгги уч йилда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 4 миллиард доллардан ошиб, 2016 йилга нисбатан икки баравар ўсди.

Шубҳасиз, «Марказий Осиё» Саноат кооперацияси халқаро маркази ҳамда қўшма ташқи савдо бўйича компанияси, Хивада ҳам давлат раҳбарларининг диққат марказида бўлган амалий ишлар мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштиради.

Давлатлар раҳбарлари минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, Афғонистондаги вазият, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича фикр алмашиб, ўз позицияларини келишиб олганларига эътибор қаратиш лозим. Бу ўз навбатида, Тошкент ва Остонанинг Марказий Осиёда ўзаро манфаатли ҳамкорлик, тинчлик ва хавфсизликни биргаликда ривожлантиришга, минтақавий кун тартибининг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш учун масъулиятни зиммаларига олишга, халқаро майдонда келишилган позициядан чиқиш қилишга тайёрлигидан далолатдир.

Умуман олганда, Хивада бўлиб ўтган саммит Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлашга қўшимча туртки беради ҳамда бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор ривожланиш ва мустаҳкамликни таъминлашга муҳим ҳисса қўшади, дейишга тўлиқ асос бор.