Америка нашри Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Америка Қўшма Штатларининг Небраска штатида чоп этиладиган “Omaha World-Herald” газетасида “Ўзбекистон бизнес учун очиқдир” сарлавҳали мақола босилиб чиқди. У нашрнинг ижодий ходими, молия-иқтисодиёт ва сармоялар масалаларини ёритадиган журналист Стив Жордан қаламига мансуб.
Мақола муаллифининг қайд этишича, Ўзбекистон фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга устувор даражада аҳамият қаратмоқда. “Бугунги кунда мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар рўй бермоқда. Ўзбекистон бизнес учун очиқ мамлакатдир. Ҳукумат “халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”, деган тамойил асосида иш олиб бормоқда”.
Стив Жордан давлатнинг бир неча минглаб одамларни махсус хизматларнинг “қора рўйхати”дан ўчириб ташлаганига алоҳида урғу берган. Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев кўплаб маҳбусларни авф этгани, тергов чоғида қийноққа солиш ҳамда болалар ва мажбурий меҳнатни таъқиқлаганини ҳам газетхонларнинг эътиборига ҳавола қилган.
Шу билан бирга, мақолада Ўзбекистон ва Америка ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига ҳам юқори баҳо берилган. Маълум қилинганидек, ўтган йили Ўзбекистонга 40 дан зиёд йирик компаниялар вакиллари бордилар. 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган бизнес-форумнинг якунлари бўйича 3 миллиард АҚШ долларидан зиёд ҳажмга тенг бўлган шартномалар имзоланди.
Муаллиф ўз мақоласи интиҳосида мамлакатимиз қонун устуворлигини таъминлаш, жаҳон бозорларида “ўзбек бренди”ни илгари суриш, хусусий жабҳани рағбатлантириш ва тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга изчил тадбиқ этаётганини алоҳида таъкидлаган. “Хорижий мамлакатлар билан ўзаро савдо алоқаларидаги янгича ўсувчанлик мамлакат иқтисодиётига чет эл сармояларини жалб этишга кўмаклашмоқда”, деб ёзади “Omaha World-Herald” газетаси.
“Жаҳон” АА