"An Nahar News": Термиз платформаси – умумий иқлим муаммоларига қарши курашда ҳамкорлик майдонидир
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Саудия Арабистонининг "An Nahar News" электрон нашрида "Термиз платформаси Марказий ва Жанубий Осиёда умумий иқлим муаммоларига қарши курашда ҳамкорлик майдонидир" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"19-21 май кунлари Термиз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади, – дейилади мақолада. – Мулоқот Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро алоқа ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларининг мантиқий давомидир. Термиз платформасининг биринчи тадбирлари Термиз халқаро савдо маркази ва Термиз юк маркази каби муҳим логистика объектларига ташрифлар, шунингдек, хавфсизлик, иқтисодий шериклик ва экспертлар мулоқоти бўйича юқори даражадаги учрашувларни ўз ичига олади. Ташаббус халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватланди, ўнлаб мамлакатлар ва ташкилотлар, жумладан, БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва халқаро молия институтлари иштирокини тасдиқлади.
"Кўп даражали мулоқот майдони сифатида яратилган Термиз мулоқоти кенг кўламли, шу жумладан сиёсий мулоқот ва иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашдан тортиб, хавфсизлик, рақамли трансформация, озиқ-овқат хавфсизлиги, энергетика, барқарор ривожланиш ва, хусусан, иқлим ўзгаришига қарши курашишгача бўлган масалаларни қамраб олади", – деб ёзган Саудия ОАВ.
Таъкидланганидек, иқлим ўзгариши тезлашар экан, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари тобора жиддий табиий офатларга дуч келмоқда. Ушбу иқлим ўзгаришлари бутун минтақада янги умумий ёндашувларни яратишни тақозо қилмоқда.
"Ягона ёндашув – мамлакатларга умумий ечимларни шакллантириш, илғор илмий билимларни алмашиш ва барқарор ривожланиш ташаббусларини мувофиқлаштириш имконини берувчи платформа вақти келди. Термиз мулоқоти ана шундай катализатор бўлишни мақсад қилиб қўйган бўлиб, ўз моҳиятига кўра иқлим бўйича ҳаракатлар билан боғлиқ кенг кўламли муаммоларни ҳал қилиш учун доимий минтақавий форум бўлиб хизмат қилади", – дейилган "An Nahar News" мақоласида.