Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Андижонда Германиядан келган тажрибали шифокорлар иштирокида тиббий кўрик тадбирлари бўлиб ўтди

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Андижонда Германиядан келган тажрибали шифокорлар иштирокида тиббий кўрик тадбирлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ўртасида тузилган ҳамкорлик келишувига кўра, Андижон шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида тиббий кўрик тадбирлари бўлиб ўтди.

Германиялик малакали шифокорлар томонидан ўтказилган тиббий кўрикда 61 нафар бола махсус тиббий кўрикдан ўтказилди, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали директори Турсунбой Бердираҳматов. – Кўрик давомида асосан, тана таянч ҳаракат тизими, урологик хасталиклар билан оғриган, терида куйишдан қолган асоратлари бўлган 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларни даволаш ва саломатликларини тиклаш бўйича маҳаллий мутахассислар, ота-оналар зарур тавсия ва маслаҳатлар олди. Германиялик шифокорлар билан ҳамкорлик доирасида 21 нафар бемор бола ушбу мамлакатда даволаниб келди.

Тиббий кўриклар хорижлик ҳамда мазкур соҳалар бўйича мамлакатимизнинг етакчи мутахассислари томонидан ўтказилди. Тиббий текширувлар натижасида 3 нафар боланинг Германияга бориб даволаниши учун хулоса берилди.

– Мақсадимиз, болалар саломатлигини сақлашга кўмаклашиш, ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, – дейди “Friedensdorf International” халқаро ташкилотининг мурувват ёрдамлари бўйича координатори Марике Женсен. – Юртингизда тиббиёт соҳасида салмоқли ютуқларга эришилмоқда. Келишув доирасидаги ҳамкорлигимиз ва олиб борилаётган ишлар ижобий самаралар беришига ишонаман. Умуман, қисқа сафар давомида Ўзбекистон тараққий этаётган мамлакат эканига ишонч ҳосил қилдик. Халқингизнинг самимийлиги, меҳмондўстлиги айниқса, катта таассурот қолдирди.

Кўрик доирасида хорижлик мутахассислар билан болалар хасталикларини аниқлаш, самарали даволаш бўйича мулоқотлар ўтказилди, ўзаро тажриба алмашилди.

Бундай халқаро тиббий кўрикдан ота-оналар мамнун.

– Тўрт ёшли қизим Мубинанинг бел қисмига ёғ тўпланиб, шишиб кетган, оғриқ безовта қилади, – дейди Асака тумани Ганчюз маҳалласида яшовчи Дилором Ҳусанова. – Хорижлик мутахассислар кўригидан ўтиб, қизимни даволаш бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлар олдим. Фарзандларимизнинг энг замонавий усулларда даволаниши учун имконият яратиб бераётган давлатимиздан миннатдормиз.

Тиббий кўрик жараёнида хорижлик шифокорлар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар, бир гуруҳ беморларга бепул дори-дармонлар берилди.

www.uza.uz