Анонс: Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси бугун соат 10.00да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Сенатнинг видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган бугунги ялпи мажлисида қатор қонунлар қабул қилинади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти, Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи эшитилади.
Шунингдек, 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ижро этилишининг бориши тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Ялпи мажлис Сенатнинг www.senat.uz расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда «Ўзрепорт» телеканали орқали жонли эфирда ёритиб борилади.
«Дунё» АА