Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталигида Таълим сифатини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги доирасида «Таълим сифатини янада ошириш ва бутун умр давомида таълим олиш тизимини такомиллаштириш» мавзусида “давра суҳбати” ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, анжуманда Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари иштирок этди.
Анжуманда Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов сўзга чиқиб, БМТ томонидан ҳар бири аниқ ва манзилли вазифаларни ўз ичига олган «2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадлари» қабул қилингани ва давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан тасдиқланган таълим сифатини ошириш йўналишида мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, олий таълим ҳамда илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинганлигини қайд этди.
Мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлари амалга ошириб келинаётгани натижасида 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамрови 2017 йилга (27,7 фоиз) нисбатан икки бараварга ошиб, 2020 йил якунида 60,2 фоизга етган. Таълим дастурлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилмоқда.
Республикада олий таълим муассасаларига битирувчиларнинг қамров даражаси ҳам ўтган йилларда сезиларли даражада ошган. 2016 йилда олий таълимнинг баклавриат босқичига қабул квотаси 58 022 тани ташкил этиб, 645 минг нафар битирувчи сонига нисбатан 9 фоизни, 2020 йилда бакалавриатга 148 114 та квота берилиб, 597 минг нафар битирувчилар сонига нисбатан 25 фоизни ташкил этган.
Давра суҳбатида Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш, таълим олишнинг давомийлигини таъминлаш, ишга жойлашиш, муносиб ишга эга бўлиш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланинш, имконияти чекланган болаларнинг таълим олиш бўйича ҳуқуқларини янада яхшилаш ва бошқа мавзуларда муҳокамалар ўтказилди.
/«Дунё» АА/.