Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Бельгия пойтахтида Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўришга бағишланган тақдимот ўтказилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Бельгия пойтахтида Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўришга бағишланган тақдимот ўтказилди

Бельгия пойтахтида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарликнинг боришига бағишланган махсус тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда юртимиз сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди ва Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги туризм бўйича элчиси этиб тайинланган Антонио Бускардини таништирилди.

Тадбир мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва "Travel Tomorrow" медиакомпанияси билан биргаликда Брюссель пресс-клуби кўмагида ташкил этилди. Унда Бельгиядаги дипломатик корпус, оммавий ахборот воситалари, туризм ва маданий ҳамжамиятлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон дипломатлари ўз маърузаларида сўнгги 40 йил ичида биринчи марта Париждан ташқарида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг муҳим халқаро аҳамияти ҳақида тўхталдилар. Асрлар давомида мулоқот, бағрикенглик ва очиқлик рамзи бўлиб келган қадимий Самарқанд шаҳрида бундай нуфузли тадбирнинг ўтказилишининг муҳимлиги таъкидланди.

Ҳукумат томонидан Бош вазир раислигида ташкилий қўмита тузилгани, "яшил" ечимлар режаси амалга оширилгани, виза тартиб-таомиллари соддалаштирилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон бўлажак тадбирга халқаро ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, ёшларни ривожлантириш, таълим ва меросни асраб-авайлаш соҳаларида узоқ муддатли сармоя сифатида қараши айтиб ўтилди.

Республиканинг маданий дипломатия ва барқарор туризмнинг янги маркази сифатидаги муҳим ролига эътибор қаратилди. Ўзбекистон дунёнинг етакчи университетларида таҳсил олаётган талабалар сони бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллаганига урғу берилди. Маданий меросни муҳофаза қилиш ва оммалаштириш соҳасидаги сиёсат, жумладан, Париж, Берлин, Венеция ва Европанинг бошқа шаҳарларида ўтказиладиган халқаро кўргазмалар орқали фаол амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси маслаҳатчиси Фарҳод Файзуллаев ўз маърузасида, мамлакатимизда туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон сайёҳлик пойтахти деб эълон қилингани, "CNN Travel" ва "Lonely Planet" каби нашрлар Ўзбекистонни энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритгани таъкидланди.

Мамлакатимизда аэропортлар модернизация қилинмоқда, маданий, зиёрат, экологик ва гастрономик туризм ривожланмоқда. Европа, жумладан, Бенилюкс мамлакатлари туроператорлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Брюссель пресс-клуб президенти, медиакомпания раҳбари Антонио Бускардини ЮНЕСКО Бош конференциясининг Ўзбекистонда ўтказилиши халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатимизга ишончи, Янги Ўзбекистоннинг таълим, фан ва маданият соҳасидаги муваффақиятлари эътироф этилганидан далолатдир, деган фикрни билдирди. У Самарқанд ҳақидаги таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди.

Тадбир давомида дунё бўйлаб 400 миллиондан ортиқ хонадонни қамраб олган "TV5Monde" телеканали учун Антонио Бускардини медиа компанияси томонидан тайёрланган "Embarquement: Samarkand" ҳужжатли фильми намойиш этилди.

Антонио Бускардинига Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги туризм бўйича фахрий элчиси этиб тайинланганлигини тасдиқловчи сертификатнинг топширилиши анжуманнинг муҳим қисм бўлди.

–Ўзбекистон томонига Фахрий элчи лавозимига тайинланганим учун учун самимий миннатдорлик билдираман, – деди у. – Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти, бой маданий ва тарихий меросини Бенилюкс мамлакатларида кенг тарғиб қилиш учун буён ҳам барча саъй-ҳаракатларимни сафарбар этаман.

Иштирокчиларнинг айтишича, тадбир нафақат фикр ва режалар алмашиш майдони, балки Ўзбекистоннинг масъулиятли ҳамда жозибадор халқаро ҳамкор сифатидаги нуфузини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.

Мазкур анжуман Ўзбекистонга Марказий Осиёнинг маданий, туристик ва дипломатик маркази сифатида эътибор кучайиб бораётганини тасдиқлади. Шунингдек, у Ўзбекистон Бельгия, Нидерландия ва Люксембург миллий туризм ассоциациялари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатишга хизмат қилиши таъкидланди.

Тадбир якунида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига пухта тайёргарлик кўриш мамлакатимизнинг глобал майдонда очиқ, барқарор ва инклюзив ривожланишга интилишининг ёрқин ифодаси эканлиги яна бир маротаба урғуланди.