Бирдамликда пандемия устидан ғалаба қозона оламиз – Антониу Гутерриш
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 9 апрель. /“Дунё” АА/. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 8 апрель куни қилган чиқишида “Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 га қарши курашда муҳим ўрин тутмоқда, уларнинг иштирокисиз коронавирус инфекциясини енга олмаймиз”, дея қайд этди. Шу боис Бош котиб ташкилотни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Антониу Гутерриш дунёда COVID-19 билан боғлиқ вазиятга тўхталар экан, янги турдаги коронавирус бизнинг авлод ҳаёти давомида дуч келган энг хавфли муаммолардан бири бўлганини айтади. Пандемия барча одамлар соғлиғига жиддий таъсир кўрсатиб, ижтимоий-иқтисодий инқирозларга олиб келаётгани яна бир бор ёдга олинади ва эпидемияга қарши курашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг алоҳида ҳиссаси борлиги ҳақида фикр билдиради.
“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг минглаб ходимлари ушбу кураш бошида туриб, ташкилотга аъзо давлатлар ва улар аҳолисини, айниқса ҳимояга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватламоқда. Пандемияга қарши курашиш учун ЖССТ мамлакатларга кўрсатма, жиҳоз ва зарур хизматларни тақдим этяпти, тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашмоқда”, деди БМТ Бош котиби.
А.Гутерришга кўра, пандемия табиатга мисли кўрилмаган офатларни олиб келди ва уни енгиш учун кенг кўламли ҳаракатлар талаб этилади.
"Энди бирдамлик керак. Халқаро ҳамжамият бирдамлигини намойиш этиб, ушбу пандемияга қарши курашса, ғалаба қозона оламиз...", деди БМТ Бош котиби.
Ўз навбатида, ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреисус 8 апрель куни Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳозирги вазиятни сиёсий тус бермасликка чақирди.
"Агар биз янги қурбонлар бўлишини истамасак, келинг, COVID-19 билан боғлиқ ҳолатларга сиёсий тус беришга ҳам карантин эълон қилайлик. Ушбу маккор душманга қарши курашда АҚШ ва Хитой бирлашиши керак”, дея таъкидлади Т.Гебреисус.