БМТ Бош Ассамблеясига Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг Афғонистондаги бугунги вазиятга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
БМТга аъзо давлатлар барқарор, инклюзив ва барқарор Афғонистонни барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш муҳимлигини таъкидладилар.
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ўз нутқида мамлакатимиз томонидан қўшни давлатда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тинчликсевар ташқи сиёсати, унга кўра афғон халқини қўллаб-қувватлаш, можародан кейинги тикланиш жараёнларига кўмаклашиш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.
Термиз шаҳрида муваффақиятли фаолият юритаётган Халқаро савдо маркази, БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Глобал таъминот занжири таркибига кирувчи транспорт ва логистика маркази ҳамда афғон хотин-қизларини касбий кўникмаларга ўргатиш бўйича таълим маркази ҳақида таъкидланди.
Иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш Афғонистоннинг минтақавий жараёнларга интеграциялашуви ва ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Йиғилиш якунида делегация Ўзбекистон ҳукуматининг ҳамкорлик ва шериклик учун очиқ, тинч ва барқарор Афғонистонни барпо этиш бўйича халқаро мулоқотни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини алоҳида таъкидлади.