БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюцияси қабул қилиниши. "Халқаро экологик тизимларни муҳофаза қилиш ва тиклаш санасини таъсис этиш"
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ваколатхонаси лойиҳаси раҳбари Вадим Соколов
БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида Ўзбекистон Президенти илгари сурган БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциясини қабул қилиш ҳамда “Халқаро экологик тизимларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш кунини белгилаш” тўғрисидаги ташаббусларини олқишлади.
“Дунё” АА мухбирига берган интервьюсида у қуйидагиларни қайд этди:
– Бугунги кунда Марказий Осиёда табиий ресурсларни жадал суратларда ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва энергетика соҳаларининг изчил ривожланиши оқибатида турли хил экологик муаммолар юзага келмоқда. Марказий Осиёнинг асосий дарёлари бўлган Амударё ва Сирдарёни сув билан таъминловчи минтақадаги тоғларда музликларнинг камайиши сабаб ер ресурсларининг деградацияси, шўрланиши ва ботқоқланиш ҳолатлари юз бермоқда.
Халқаро ҳамжамият эътибори ва ресурсларини минтақавий миқёсда экологик муаммоларга жалб қилиш Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ташқи сиёсатнинг устувор вазифаларидан биридир.
Давлат раҳбари 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзга чиқиб: “Мана, менинг қўлимда – Орол фожиаси акс эттирилган харита. Ўйлайманки, бунга ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этмоқда”, дея таъкидлаган эди.
БМТ доирасида Халқаро экологик тизимларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш кунини таъсис этиш ташаббуси минтақавий ва глобал миқёсда Ўзбекистоннинг экологик муаммолар ва иқлим ўзгаришига қарши курашга қўшган муҳим ҳиссаси бўлади.
Ўзбекистон Президенти минтақа салоҳиятини ошириш мақсадида Марказий Осиёнинг экологик муаммоларини ҳал қилишга қўшимча захираларни жалб этишга интилмоқда. Узоқни кўзлаб қилинаётган амалий ёндашув минтақада ўсиш ва барқарорликни таъминлаш мақсадида энг муҳим экотизимларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорликка бўлган қатъий иродасини намойиш этади.
Ишончим комилки, Ўзбекистон раҳбарининг экологик ташаббуслари муваффақиятли амалга оширилиши натижасида расмий Тошкентнинг халқаро майдондаги ижобий имижи сезиларли даражада мустаҳкамланади.
/“Дунё” АА/.