Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш: COVID-19 даврида шаҳарлар оғир инқирозни бошидан кечирмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш: COVID-19 даврида шаҳарлар оғир инқирозни бошидан кечирмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш «Шаҳар дунёсидаги COVID-19» мавзусида видеомурожаат йўллади. БМТ Бош котиби ўз нутқида шаҳар ҳаётини ташкил этиш усулларини тубдан қайта кўриб чиқишга чақирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Видеомурожаатнинг асосий мақсади соғлом турмуш тарзи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун шароит яратишга қаратилган.

Антониу Гутерриш таъкидлаганидек, шаҳарларда COVID-19 эпидемиясининг тарқалиш кўрсаткичи юқори бўлиб, вирус билан касалланиш ҳолатларининг 90 фоизини ташкил қилмоқда.

БМТ Бош котиби фикрига кўра, шаҳарлар оғир инқирозни бошидан кечирмоқда. Уларнинг аксарияти соғлиқни сақлаш тизимининг ишдан чиқиши, сув ва санитария хизматларининг етишмаслиги ва бошқа муаммоларга дуч келмоқда. Пандемия урбанизация туфайли кучайган чуқур тенгсизлик, айниқса, камбағаллик даражаси юқори бўлган жойларни кўрсатиб берди.

«Биз вабога қарши кураш ва тикланиш йўлида ўз шаҳарларимизни инсон ҳаёти, инновациялар ва ихтиролар марказлари сифатида қайта қурамиз», деди Антониу Гутерриш.

Бош котибнинг қайд этишича, масофадан туриб ишлаш усулининг тезкор жорий этилиши жамиятнинг таҳдидларга қарши туриш учун қисқа муддатларда мослашиш мумкинлигини кўрсатди. Шаҳарларни қайта қуриш учун иқлим ўзгариши ва ифлосланиши билан боғлиқ инқирозларни бошқаришда тезкор ва қатъий ҳаракатлар қилиш зарур.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби қайта тиклаш даврида шаҳарлар барқарор ва адолатли ривожланиш марказлари бўлиши кераклиги ҳақидаги ғояни илгари суриб, барча давлатлар етакчиларини коронавирус инқирозидан чиқиш бўйича чора-тадбирлар доирасида шаҳарлар инфратузилмасини қайта кўриб чиқишга чақирди.

А.Гутерриш ҳозирги вақтда ва келажакдаги пандемия эҳтимолига мослашиш қуйидаги учта йўналишда ҳаракат қилиш орқали "шаҳарлар дунёсини" ўзгартириш вақти келганини билдирди.

Биринчидан, шаҳарлар ривожланишидаги тенгсизликни бартараф этиш ва ижтимоий бирликни таъминлаш зарур. Бунда, аввало, аҳолининг энг заиф қатлами ва уларга эътибор қаратиш, уларнинг сув ва санитария шароитларидан фойдаланишини таъминлаш таклиф этилди.

Иккинчидан, марказий ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасидаги яқин ҳамкорликни талаб қиладиган маҳаллий бошқарувни кучайтириш керак. Шу билан бирга, мақсадли рағбатлантириш ва ёрдамнинг бошқа турлари маҳаллий ҳокимият органларининг ўз ҳудудларини самарали бошқариш имкониятларини кучайтириши лозим.

Учинчидан, яшил, барқарор ва ҳар томонлама иқтисодий тикланиш йўлини белгилаш даркор. Янги велосипед йўлаклари ва пиёдалар учун зона яратиш жамоат жойларини қайта тиклайди, ҳаракатчанлик ва хавфсизликни оширади, ҳаво сифатини яхшилайди. Шу билан бирга, яшил трансформацияни ва иш ўринларини яратишни рағбатлантирувчи чора-тадбирлар углерод истеъмолини камайтириш ва барқарор ривожланишни таъминлашга ёрдам беради.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг нутқи дунёнинг кўплаб мамлакатларида узоқ вақтдан бери ечимини кутаётган урбанизация муаммоларини яна бир бор аниқ қайд этиш имконини берди.

Пандемия ҳокимият идораларидан шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш, аҳоли гуруҳлари ўртасидаги турмуш даражасини тенглаштириш ва инқирозли вазиятларга тайёрликни таъминлаш зарурлигини кўрсатди.

Европа ва Жануби-Шарқий Осиёдаги қатор мамлакатларда аллақачон шаҳарларнинг янги қиёфасини яратиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Транспорт воситалари сони чекланмоқда, «яшил ороллар» ва «соғлиқни сақлаш зоналари» кенгаймоқда, саноат ва хизматларни ривожлантириш учун экологик имтиёзлар жорий этилмоқда.

«Дўстона ва соғлом» шаҳар муҳитини шакллантириш, бир томондан, аҳолининг соғлиғини яхшилаш учун муҳим шартлардан бирига айланса, бошқа томондан «Яшил шаҳар», «Спорт шаҳри», «Рақамли шаҳар» каби лойиҳаларни амалга ошириш орқали одамларни иш билан таъминлаш имкониятини оширади.

ТОШКEНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/