БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистоннинг уй-жой сиёсати бўйича ислоҳотларини юксак баҳолади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Шу йил 7 март кун Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 58-сессияси доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачи Балакришнан Ражагопал билан интерактив мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда махсус маърузачи 2024 йил август ойида Ўзбекистонга қилган ташрифи якунлари бўйича ҳисоботни тақдим этди. Балакришнан Ражагопал БМТ минбаридан туриб, тегишли уй-жой ҳуқуқини таъминлаш контекстида Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида эришилган ютуқларни юқори баҳолади. У самимий қабул ва ҳамкорлик учун Ўзбекистон ҳукуматга миннатдорлик билдирди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳолининг муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш, жумладан, ушбу ҳуқуқни мамлакатимизнинг янгиланган Конституциясида мустаҳкамлаб қўйишга қаратилган салмоқли ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди.
Мамлакатнинг уй-жой шароитларини яхшилаш ва уй-жой етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш, шу жумладан имтиёзли ипотека кредитларини бериш бўйича саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди.
Махсус маърузачи, шунингдек, бу борадаги вазиятни янада яхшилаш бўйича қатор тавсиялар берди. Жумладан, унинг фикрича, республика бошлаган ислоҳотларни давом эттириш ва бу соҳада қабул қилинган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини янада кучайтириш керак.
Балакришнан Ражагопал "Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида"ги конвенциянинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинишини ижобий баҳолади.
Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий вакили Элдиёр Тошматов ўз нутқида, махсус маърузачи томонидан тақдим этилган ҳисобот ва конструктив таклифлар учун миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон томони тақдим этилган тавсияларни, жумладан, махсус маърузачи билан тегишли "Йўл харитаси"ни қабул қилиш ва қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича изчил ва очиқ мулоқотни давом эттириш тарафдори эканлиги таъкидланди.
Бу борадаги сўнгги ўзгаришлар ва ислоҳотлар алоҳида белгилаб берилган. Хусусан, Ўзбекистон Президентининг ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, шунингдек, кам таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлари эълон қилингани таъкидланди.
Махсус маърузачига уй-жой сиёсати соҳасида халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларни интеграция қилиш мақсадида "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқишда эксперт ёрдамини кўрсатиш таклиф этилди.
Умуман олганда, интерактив мулоқот конструктив руҳда ўтди. Унда 50 та иштирокчи давлат ва 10 дан ортиқ халқаро нодавлат ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Мулоқот якунида махсус маърузачи Ўзбекистон ҳукуматига қизиқиш билдирган кўплаб масалалар бўйича очиқ мулоқот учун миннатдорлик билдирди. У, шунингдек, ҳисоботда баён этилган тавсияларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини тасдиқлади.