Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БМТ Тараққиёт дастури Оролбўйидаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича ҳамкорликни янада жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
БМТ Тараққиёт дастури Оролбўйидаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича ҳамкорликни янада жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан Оролбўйидаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш йўлларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сенат ахборот хизмати манбасига кўра, мулоқотда Ўзбекистон Президентининг «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вазифалар хусусида сўз юритилди.

Таъкидланишича, режалаштирилган 1 минг 359 та инвестиция лойиҳасидан 705 таси ишга туширилди, натижада 4 минг 500 га яқин иш ўринлари яратилди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ қиймати 1 триллион 209 миллиард сўмлик жами 2 минг 788 та лойиҳа ва объектни амалга ошириш ҳамда 1 миллиард доллардан зиёд хорижий грантлар ва инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.

Матильда Димовска парламент назорати соҳасида Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликни, БРМ доирасида белгиланган дастурларни амалга ошириш, шунингдек, экологик фожиадан энг кўп зарар кўрган Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишни асосий фаолият йўналишлари сифатида қайд этди.

Учрашув доирасида БМТТДнинг мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлари ҳақида сўз юритилди.

Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммонинг мураккаблиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон томони ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Ўз навбатида, БМТТД Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) бирлаштириш ташаббуси доирасида ўз йўналишларини ҳам белгилаб олгани қайд этилди.

М.Димовска давлатимизнинг Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра ушбу минтақадаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш учун ечим топиш ва аниқлашда ёрдам кўрсатиш, тизимли инновацион ёндашув ва янги молиявий воситаларни тарғиб қилиш, шунингдек инновациялар ва технологиялар зонаси сифатида Оролбўйи минтақаси бўйича экологик Концепция ва «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш йўлида БМТТД имкониятлар изламоқда.

Томонлар минтақани, шу жумладан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича қўйилган вазифаларни биргаликда амалга оширишга, ушбу йўналишдаги халқаро мулоқотни кучайтиришга, “яшил” иқтисодиётни амалга оширишда самарали ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

/«Дунё» АА/.