БМТнинг янги бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюради
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош қароргоҳида янги бош котиб Шайха Нассер ал Новаиснинг Европа минтақаси, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари элчилари билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош қароргоҳида янги бош котиб Шайха Нассер ал Новаиснинг Европа минтақаси, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари элчилари билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тақдимот доирасида Бош котиб Европа минтақасида ишлаш бўйича ўз қарашлари ва устувор йўналишларини тақдим этиб, барқарор ва инклюзив туризмни ривожлантириш, туризм соҳасини рақамлаштириш, туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон элчиси, мамлакатимизнинг БМТнинг Туризмдаги доимий вакили Фаррух Турсунов билан қисқа суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни фаоллаштириш режалари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш асосий мавзулар бўлди.
Бош котиб Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш борасидаги муваффақиятларини юқори баҳолаб, бу республика раҳбариятининг пухта ўйланган ва узоқни кўзлаган сиёсати натижаси бўлиб, мамлакатга халқаро майдонда янги имкониятлар очаётганини таъкидлади.
“Ипак йўли”нинг Самарқанддаги минтақавий офисига алоҳида эътибор қаратилди. Офис тажриба алмашиш, тадқиқотлар, таълим ва маданий лойиҳалар, Ўзбекистоннинг бой тарихий ва сайёҳлик меросини тарғиб қилиш учун муҳим халқаро платформага айланиши таъкидланди.
Учрашув якунида БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга расмий ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
“Ўзбекистон – гўзал мамлакат. Мен узоқ вақтдан бери уни зиёрат қилишни орзу қиламан. Умид қиламанки, бу орзу тез орада амалга ошади”, – дея таъкидлади Шайха Нассер ал Новаис.