БМТнинг Женевадаги бўлинмаси Бош директори: Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги таклифи чет эл парламент аъзоларининг мутлақ кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Швейцарияга ташрифи давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари,
БМТнинг Женевадаги бўлинмаси бош директори Татьяна Валовая билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати хабарига кўра, Татьяна Валовая Ўзбекистонни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайлангани билан қутлаб, бу мамлакатнинг ташқи ва ички сиёсатидаги муҳим босқичи ҳамда аслида республиканинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва янада қўллаб-қувватлаш борасидаги қатъий содиқлиги ифодаси эканини таъкидлади.
— БМТнинг Женевадаги бўлинмаси Ўзбекистон Республикасида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда, — деди БМТнинг Женевадаги бўлинмаси бош директори. — Улар изчиллиги, жадаллиги ва самарадорлиги билан ажралиб туради, ва, шубҳасиз, ўзбек халқи учун ижобий натижалар бермоқда.
Т.Валовая Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида баён этилган, шу жумладан парламентларнинг ролини ошириш бўйича билдирилган ташаббусларни мамнуният билан қўллаб-қувватлади. Шунингдек, унинг турли давлатлар қонун чиқарувчи ҳокимияти учун нафақат давлатларни ривожлантиришдаги ролини қайта кўриб чиқиш имконияти, балки халқлар тақдирига таъсир қиладиган қарорлари учун ўз сайловчилари олдидаги масъулиятини ошириш деб атади. Бош директорга кўра, бу ўз вақтида билдирилган ташаббус, чунки янги глобал таҳдидлар, шу жумладан COVID-19 пандемияси мамлакатлар томонидан БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу борада парламентларнинг роли ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.
БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистон Президентининг таклифи чет эл парламент аъзоларининг мутлақ кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланишига ишонч билдирди. Чунки бу уларнинг халқларига фойда келтириш истаги билан ҳамоҳангдир.
Шу муносабат билан ушбу ташаббусларни янада ривожлантириш ва татбиқ қилиш учун БМТнинг Женевадаги мавжуд майдончасидан фаол равишда фойдаланиш таклиф қилинди. Шундай платформалардан бири «SDG Lab» лабораториясидир. Бу ерда мамлакатлар халқаро ташкилотлар, хусусий секторлар ва илмий доиралар билан биргаликда БРМга эришиш учун кўп тармоқли ҳамкорликни ўрганиб, уни ривожлантириш бўйича таклифлар киритади.
Т.Валовая Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Т.Норбоевани келгуси йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси 75-сессияси давомида эълон қилинган ташаббусларига бағишланган «SDG Lab» лабораториясининг махсус йиғилишида нутқ сўзлашга таклиф қилди.
Ўз навбатида, БМТ Бош котибининг ўринбосари «Zamin» халқаро жамоат фонди томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) билан ҳамкорликда жорий йил 19 ноябрь куни ташкил этиладиган «Болаларнинг таълим олиш ҳуқуқлари: пандемия даврида долзарблиги, узлуксизлик ва инновациялар» халқаро веб-форумида ўз чиқиши билан иштирок этиш таклифини қабул қилди.
Учрашувда муҳокама қилинган бошқа масалалар юзасидан ҳам келишувларга эришилди.
/«Дунё» АА/.