Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифов раҳбарлик қилдилар.
Музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни олий ва юқори даражаларда янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Икки мамлакат ўртасидаги ташрифлар алмашинуви масалаларини биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек, ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов томонидан қабул қилинди.