Бош консулликда 2023-2025 йилларда Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари бўйича комиссияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бош консуллик биносида Бирлашган Араб Амирликларида вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси, 2023-2025 йилларда Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари бўйича комиссияси президенти Дилшод Ашуров билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Нотариал палата ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми асосида Амирликлардаги ватандошлар учун нотариат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, нотариат соҳасидаги консуллик хизматларининг самарадорлигини юксалтириш, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини янада самарали ва тезкор равишда ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, Дилшод Ашуров иш жараёнида вужудга келаётган масалалар тезкорлик билан ҳал қилинаётгани, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари ходимлари иштирокида мунтазам вебинарлар ташкил этилаётганидан мамнуният билдирди.
Суҳбат якунида суҳбатдошга олиб борётган фаолиятига муваффақиятлар тиланди.
“Дунё” АА