Бош Саҳифа / Сиёсат / Вазир учрашувлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Берлинда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Германия” бизнес-форумида нутқ сўзлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Берлин шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – ГФР” бизнес-форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Берлин шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – ГФР” бизнес-форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Марказий Осиё – Германия” бизнес форумида нутқ сўзлашдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашувимиз глобал трансформация шароитида узлуксиз етказиб бериш занжирларини барпо этиш ва янги инвестиция лойиҳаларини ишга туширишга тайёр, якдил ҳамкорларни бирлаштирди.
Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотларни изчил амалга ошириб келмоқда, очиқ, барқарор ва инвесторлар учун қулай иқтисодиётни шакллантирмоқда.
“Яшил” энергетика, машинасозлик, электротехника ишлаб чиқариш ҳамда қурилиш материаллари соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш учун кучли салоҳият мавжудлигини кўрмоқдамиз.