Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Британия эксперти: “Ўзбекистон фаоллигидан Марказий Осиё ютади”

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Британия эксперти: “Ўзбекистон фаоллигидан Марказий Осиё ютади”

Сент-Эндрюс университети (Буюк Британия) катта илмий ходими Маттео Фумагалли жорий йил 26 – 27 март кунлари мамлакатимиз пойтахтида бўлиб ўтган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясини минтақада ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида ташланган муҳим қадам, дея баҳолади.

Шотландия олий ўқув юртининг вакили мазкур халқаро конференцияни шарҳлар экан, Афғонистон бўйича ўтказилган ушбу тадбир Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро ролини ошириш, Марказий ва Жанубий Осиёдаги хавфсизликка ўз ҳиссасини қўшиш асносида яқин қўшнилар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан Ўзбекистон ҳозирги раҳбариятининг интилишларини намоён этишини алоҳида таъкидлади.

Тинч ва осойишта Афғонистон стратегик ва иқтисодий нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг ўрни янада аҳамиятли бўлишига хизмат қилади, - деди у. - Тошкентнинг барқарорлик, хавфсизлик ва изчил ривожланишни қўллаб-қувватлаш бўйича фаол ва ташаббускор сиёсат юритаётгани бутун минтақа фаровонлигига хизмат қилади. Дарҳақиқат, тинчлик йўлидаги бундай саъй-ҳаракатлар давлатлараро ва трансчегара савдо-сотиқ, транспорт, энергетика ва сув инфратузилмаларини ривожлантириш нуқтаи назаридан узоқ куттирмасдан ўзининг ижобий самараларини беради.

Британиялик экспертнинг фикр билдиришича, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун лозим даражада вақт ва ва саъй-ҳаракатлар керак бўлади. Бу айниқса, Афғонистонга тегишлидир. Чунки бир-бирига қарши курашаётган томонлар ўртасида ярашувга эришиш юзасидан илгари ҳам уринишлар бўлган, бироқ улар ҳали ўз натижаларини бергани йўқ. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш нуқтаи назаридан Ўзбекистон кўзлаган мақсадга эришиш учун вақт, доимий эътибор ва энг муҳими, моддий ҳамда инсоний ресурслар талаб этилади.

— Умуман олганда, Тошкент конференцияси янги ташқи сиёсатнинг Ўзбекистон, унинг халқи ва қўшни мамлакатлар учун улкан имкониятлар очиб бераётганини намоён этди, - деди британиялик олим. - Минтақада яхши қўшничилик муносабатлари фаоллашгани туфайли катта ғайрат ва иштиёқ кузатилмоқда.

Ўзини минтақадаги ўзаро ҳамкорликни ҳамда иқтисодий ва хавфсизлик билан боғлиқ кўпгина муаммолар ҳал қилиниши учун ютқизиқсиз қарорлар қидиришни таъминлаётган муҳим минтақавий марказ сифатида намоён этаётган Ўзбекистоннинг фаоллигидан Марказий Осиё ютади.

“Жаҳон” АА, Лондон