Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БРИТАНИЯ МУЗЕЙИДА МИРЗО УЛУҒБЕК СУВ ИЧГАН ПИЁЛА САҚЛАНМОҚДА

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
БРИТАНИЯ МУЗЕЙИДА МИРЗО УЛУҒБЕК СУВ ИЧГАН ПИЁЛА САҚЛАНМОҚДА

Лондонда қатор учрашув ва музокаралар ўтказаётган Ўзбекистон делегацияси Британия музейига ҳам ташриф буюрди. Унда мамлакатимиз Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази, Тошкент ислом университетининг Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази раҳбарларидан иборат гуруҳ Британия музейи директори Ҳартвиг Фишер билан учрашди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур музей ўзида 8 миллиондан зиёд ашёларни тўплаган бўлиб, ҳар йили бу ер 7 миллион нафарга яқин кишини қабул қилади. Аҳамиятлиси, унда мамлакатимиз тарихига оид ўта ноёб экспонат – Мирзо Улуғбек сув ичган пиёла ҳам сақланади. Узунлиги 15 сантиметрга тенг бўлган мазкур пиёла юз қисмига “Улуғбек Кўрагон” деб ёзилган. У яшил рангли нефрит тошдан, ўта моҳирлик билан сайқалланган. Идиш банди аждар шаклида бўлиб, оғзи пиёла учини тишлаган, оёқлари эса ерга тегиб туради. Унинг оғиз тегар ери лаб шаклида, унга “Карами Ҳаққа ниҳоят йўқ” (“Аллоҳ таоло каромининг чеки йўқ”) ёзуви битилган.

Ўша вақтлар Мовароуннаҳрда нефрит тоши ноёб саналган. Чақмоқ уришидан сақлаш мақсадида пиёла нефритдан ишланган. Ажабланарлиси шундаки, ушбу тошдан ясалган идишга солинган заҳар ўз таъсир кучини йўқотган. Шу боис, бундай пиёла эгалари ичимликни бехавотир истеъмол қилишган.

Британия музейидаги учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини изҳор этди. Музокаралар натижасида Британия музейи ходимларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, музей фондида сақланаётган мамлакатимиз тарихига оид нодир экспонатларни тадқиқ этиш, уларнинг каталогларини яратиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг мазкур музейда амалиёт ўташларини жорий қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Мазкур музей Ўзбекистон буюртмасига биноан Мирзо Улуғбек фойдаланган нодир пиёланинг нусхасини тайёрлаб беришга тайёр эканини маълум қилди.

“Жаҳон” АА, Лондон