Британиялик мутахассислар билан коронавирусни даволаш усуллари мухокама килинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон ва Британия шифокорларининг видеоконференция мулоқоти бўлиб ўтди.
Интернет тармоғи орқали ўтказилган мулоқот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Халқаро алоқалар бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Видеоконференцияда Лондон университетининг Льюшам шифохонаси анестезиология ва реаниматология бўлими директори, доктор Вакас Халиж, шифокорлар Ричард Фриз ва Фазлиддин Муродов, шунингдек, мамлакатимизнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва ҳудудлардан шифокорлар қатнашди.
Унда коронавирус инфекциясини даволашда тажриба алмашилди, даволашнинг янги усуллари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида коронавирус инфекциясига чалинганларни аниқлаш ва даволаш бўйича қабул қилинган меъёрлар, қўлланилаётган усуллар бўйича маълумотлар тақдим этилди. Беморларни даволаш, хусусан, оғир аҳволдаги касалларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларга дори ва муолажалар буюриш ҳақида фикр алмашилди.
Ўзбекистонда оғир аҳволдаги беморларга қон зардоби қуйиш амалиёти ва бу усулнинг мамлакат бўйлаб кенг миқёсда қўлланилаётгани британиялик мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди.
Конференция якунида ўзаро фикр ва тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш, соҳада мавжуд янгилик ҳақида маълумотлар тақдим этиш амалиётини қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.
«Дунё» АА