Британиянинг пластик идишларни табиий парчалайдиган ечимлар тақдим қилувчи инновацион компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "Polymateria" компаниясининг корпоратив алоқалар бўйича бош директори Стивен Алтманн-Рихер ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори Гидон Фин билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, юртимизда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, ҳозирда дунёда бир йилда 78 миллион тонна пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Улардан 40 фоизи ерга кўмилаётган бўлса, 32 фоизи чиқинди сифатида табиатга улоқтирилмоқда.
Буюк Британияда жойлашган "Polymateria" компанияси томонидан ишлаб чиқилган "Lyfecycle" технологияси эса пластик моддаларни табиий шароитда тўлиқ парчаланишига олиб келувчи илк инновацион ечим сифатида эътироф этилган. Мазкур технология ёрдамида махсус қўшимчалар (additivlar) орқали турли хил турдаги пластик маҳсулотлар, энг кўпи билан, 2 йил муддат ичида табиатда бутунлай парчаланиб, зарарсиз моддаларга айланади.
Бу жараёнда пластик моддалар микро-пластикларга айланмасдан, бутунлай йўқолиши билан ажралиб туради. "Lyfecycle" технологияси буюртмачилар эҳтиёжларидан келиб чиқиб, пластик маҳсулотларнинг чириш муддатини индивидуал равишда мослаштириш имкониятини ҳам тақдим этади.
"Polymateria" вакиллари Ўзбекистонда чиқиндилар соҳасини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсатини ва бу борада миллий стратегияни ишлаб чиқиш саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Улар, шунингдек, мазкур жабҳада Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликка тайёр эканликларини ҳам тасдиқлашди.
Ўзбекистон томони, шунингдек, компаниянинг Лондон Империал коллежи кампусида жойлашган лабораториясидаги технологик жараён билан танишди.
Гидон Фин, "Polymateria" компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича директори:
– Бизнинг мақсадимиз пластикнинг атроф-муҳитда сақланиб қолмаслигини ва микропластик заррачалар ҳосил бўлмаслини таъминлашдир.
Бунинг учун биз пластикни қайта модификация қилиш усулини ишлаб чиқдик. Бу пластикни ҳеч қандай заҳарли моддалар ва микропластик заррачалар қолдирмасдан, қайта ишланиш хусусиятини сақлаб қолган ҳолда, табиатга хавфсиз қайтаришга имкон беради.
Биз Ўзбекистон ҳукумати ва мамлакатдаги компаниялар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Мақсадимиз истеъмолчиларга хавфсиз, ишончли ва табиатга қайта қўшила оладиган маҳсулотларни тақдим қилиш ҳамда чиқиндилар муаммосини бутунлай бартараф этишдан иборат.