Будапештда "Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи Самарқанд саммити арафасида" мавзуcида давра суҳбати бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Венгрия пойтахтида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази ҳамда Будапешт шаҳридаги Корвинест университети тадқиқот маркази ҳамкорлигида "Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи Самарқанд саммити арафасида" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон ва Венгриянинг етакчи экспертлари, дипломатлари ва олимлари қатнашди.
Анжуманнинг очилиш қисмида Корвинус университети илмий ишлар бўйича проректори, доктор Бартусз Тамас, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Ташқи сиёсат тадқиқотлари ва халқаро ташаббуслар маркази директори Санжар Валиев, Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов иштирок этди.
Тадбир доирасида иккита асосий тематик сессия бўлиб ўтди. Уларда замонавий чақириқлар шароитида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди.
"Глобал ўзгаришлар ва умумий муаммолар контекстида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни қайта кўриб чиқиш" мавзусидаги биринчи сессияда ҳамкорлик кун тартиби ва ўзаро шериклик механизмларини янги воқеликларга мослаштириш масалалари хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, иштирокчилар глобал ўзгаришларнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланишга таъсирини муҳокама қилдилар.
"Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳалари" мавзусига бағишланган иккинчи сессия минтақалар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган аниқ ташаббус ва лойиҳалар тақдимоти учун муҳим майдон бўлди.
Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш ва ижтимоий фаровонликка сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барқарор лойиҳаларни амалга ошириш учун Европадан инвестиция ва технологияларни жалб қилишнинг қўшимча имкониятларини кўриб чиқиш муҳокаманинг муҳим жиҳати бўлди.
Ҳар иккала сессия иштирокчиларнинг ҳамкорликни чуқурлаштириш ва тадқиқот натижаларини алмашишга юқори даражадаги қизиқишини намоён этди, шунингдек, глобал ва минтақавий миқёсдаги муаммоларни ҳал қилиш учун қўшма платформалар яратишга чақирди.
Таъкидланганидек, кучларни бирлаштиргандагина замонамизнинг мураккаб чақириқларига самарали жавоб бериш, Европа ва Марказий Осиё ўртасида мустаҳкам шериклик муносабатларини ўрнатиш мумкин.
Иштирокчилар 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити икки минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатларда янги босқични очиши ҳақида якдил фикр билдирдилар. Саммит доирасида биринчи Самарқанд халқаро иқлим форуми ҳам бўлиб ўтади.
Тадбир давомида Ўзбекистон Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази ҳамда Будапештнинг Корвинус университети ўртасида илмий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.