Бугун Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар илм-фан ва техника вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг олтинчи йиғилиши ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тошкентда Ўзбекистон раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар илм-фан ва техника вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг олтинчи йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА ммухбири.
Ҳиндистон фан ва технологиялар ҳамда ер фанлари вазири Житендра Сингх, Қозоғистон таълим ва фан вазирининг ўринбосари Куаниш Ергалиев, Хитой фан ва технологиялар вазири Ванг Чжиган, Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев, Покистон фан ва технологиялар вазирлиги федерал котиби Умере Амар, Россия фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари Наталья Бочарова, Тожикистон таълим ва фан вазирининг ўринбосари Лутфия Абдухолиқзода ва Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов илмий-техникавий ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқмоқда.
Йиғилишда ШҲТ бош котиби Чжан Мин иштирок этаяпти.
Тадбирни Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов қутлов нутқи билан очиб берди.
Бугунги кунда инсоният тараққиётнинг янги босқичига қадам қўймоқда, унда илмий кашфиётлар ва инновацион ечимлар асосий роль ўйнайди. “Билимлар иқтисодиёти” ва “рақамли иқтисодиёт”, интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш, инновацион ғоялар ҳамда юқори технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳар бир мамлакатнинг жадал ва барқарор ривожланишининг ҳал қилувчи омилига айланмоқда, - деди вазир. - Жаҳон фани сунъий интеллект, нанотехнология, биотехнология, космик тадқиқотлар, ядро тиббиёти, «яшил» энергетика каби соҳаларда энг муҳим натижаларга эришмоқда. ШҲТ мамлакатлари ўзларининг улкан инсоний, ресурс, иқтисодий ва технологик имкониятларига эга бўлиб, глобал технологик жараённинг ушбу асосий тенденциясининг ажралмас таркибий қисмлари сифатида ҳаракат қилмоқда.
«Дунё» АА