Бугун – Ўзбекистон ва АҚШ дипломатик муносабат ўрнатган кун
 Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
						Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
					 
				
					 
						 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
						O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
					 
				
					 
						 Uchrashuvlar
						Uchrashuvlar
					 
				
					 
						 XMT doirasidagi xamkorlik
						XMT doirasidagi xamkorlik 
					 
				
					 
						 BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
						BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
					 
				
					 
						 Press-relizlar
						Press-relizlar
					 
				
					 
						 Vakolatxona yangiliklari
						Vakolatxona yangiliklari
					 
				
					 
						 Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
						Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
					 
				
					 
						 O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
						O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
					 
				
					 
						 Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
						Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
					 
				
					 
						 Sayyohlik
						Sayyohlik
					 
				
					 
						 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
						8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
					 
				
					 
						 O’zbekiston matbuoti daydjestlari
						O’zbekiston matbuoti daydjestlari
					 
				
					 
						 2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
						2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
					 
				
					 
						 Конституциявий ислоҳотлар
						Конституциявий ислоҳотлар
					 
				
					 
						 Boshqa yangiliklar va voqealar
						Boshqa yangiliklar va voqealar
					 
				
				
					Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
 
					1992 йил 19 февраль тарихга Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилган кун сифатида муҳрланган. Ўтган давр мобайнида кенг кўламли, узоқ муддатга мўлжалланган, кўп қиррали алоқалар йўлга қўйилди. Мамлакатларимиз сиёсий мулоқоти халқаро ҳуқуқ меъёрларига, бир-бири манфаатини ҳурмат қилишдек умумий эътироф этилган тамойилларга асосланади.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабат иқтисодиёт, таълим, хавфсизлик, маданият ва бошқа турли муҳим соҳалардаги шерикликни қамраб олади. АҚШ Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири сифатида минтақани ривожлантириш ва демократик институтларни мустаҳкамлашга ёрдам кўрсатиб келади.
1992 йил 16 март куни Ўзбекистонда АҚШ элчихонаси, 1993 февраль ойида АҚШда мамлакатимиз элчихонаси очилган.
Ўзаро муносабатни мустаҳкамлашда, айниқса, 2022 йил имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги Стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари декларацияси муҳим аҳамият касб этди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-17 май кунлари АҚШга амалга оширган расмий ташрифи АҚШ олий раҳбарияти, ишбилармон ва академик доира вакиллари томонидан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожига янгича суръат бағишлаган тарихий воқеа сифатида эътироф этилди.
2020 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ва АҚШ йиллик икки томонлама маслаҳатлашувни Стратегик ҳамкорлик мулоқотига айлантириш қарорини маъқуллади. Айни жараёнда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, таълим соҳаларидаги яқин ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.
2023 йил 19 сентябрь куни Нью-Йоркдаги бош қароргоҳда БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев чиқиш қилиб, аҳиллик ва амалий ҳамкорлик руҳини сақлаб қолиш, мамлакатларни умумий манфаатлар мавжуд қарама-қаршиликлардан устун бўлиши асосида бирлаштириш лозимлигини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари глобал таҳдидларга қарамай, мамлакатимиз барқарор ўсиш суръатини намойиш этаётганини қайд этди. Сўнгги олти йил давомида ялпи ички маҳсулот бир ярим баробардан кўпроқ ошди. Асосий мақсад – 2030 йилга бориб, ушбу кўрсатгични икки баробар ошириш. Шунингдек, яқин йиллар ичида Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш ҳам устувор вазифалардан биридир.
Аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган сиёсат самараси ўлароқ, 2017 йилдан буён мамлакатимизда қашшоқлик даражаси икки баробар камайди. 2030 йилгача айни кўрсаткични 7 фоизгача камайтириш кўзда тутилган.
Сўнгги йилларда парламентлараро алоқа, хавфсизлик, ҳуқуқ соҳалари ва мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик анча фаоллашди. Икки мамлакатнинг етакчи экспертлари алмашинуви, давлат идоралари муносабатига оид ташкилий-ҳуқуқий масалалар муҳокамаси изчил тус олди. Давлатлар ўртасида юзага келган сиёсий ўзаро ишонч бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг қатор олий ўқув юртлари Хопкинс, Вашингтон, Индиана, Калифорния, Огайо, Аризона университетлари ва бошқа олий таълим муассасалари билан алоқа ўрнатган.
2019 йил сентябрда Тошкентда Вебстер университети филиали очилди. “Очиқ эшиклар” халқаро таълим алмашинуви ҳисоботига кўра, 2022 йил АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони илк бор 1000 нафардан ошиб, 2022/23 ўқув йилида 1089 ватандошимиз океан ортида таълим олган.
АҚШ ҳукумати мамлакатимизда таълим сифатини яхшилаш, ўқув базасини такомиллаштириш, ўқитувчилар касбий кўникмасини оширишга қаратилган тизимли ислоҳотни олқишлайди. Томонлар таълим соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширишдан манфаатдор, илм-фан соҳасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш тарафдори. Соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит муҳофазаси, IT, қишлоқ хўжалиги, сейсмология каби соҳалар истиқболли йўналишлар сифатида белгиланган.
Умуман, бугунги кунда Ўзбекистон – АҚШ мулоқоти халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган тамойили ва меъёрига амал қилиш, икки давлат суверенитети, мустақиллиги, ҳудудий яхлитлигини ҳурматлаш, бир-бири манфаатини ҳисобга олиш ва демократик қадриятларга содиқ қолиш хусусиятига асосланган.
Азиза Алимова тайёрлади.
ЎзА
 
 
		 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
			 
				 
  
 



















