Бугун ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида «Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳат» номли кўргазма очилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Франциянинг машҳур «La Gazette», «Le Club de Mediapart» ва «Musulmans en France» нашрларида Парижда очиладиган Абу Райҳон Беруний ҳаётига бағишланган халқаро кўргазмага оид туркум мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрларда 2023 йил 4-8 сентябрь кунлари ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида «Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар» номли кўргазма бўлиб ўтиши маълум қилинган. Лойиҳа атоқли олим ва ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган. Кўргазма ташкилотчиси – Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси.
Мақолаларда ЮНЕСКО замонавий Ўзбекистон ҳудудида 973-1052 йилларда яшаб ўтган буюк астроном, олим, математик, тарихчи ва географ ҳаёти ҳамда ижодини тақдим этаётгани қайд этилган.
«Сценографиянинг визуал қисми ва мультимедиа инсталляциялари ҳамда қўлёзмаларнинг тақдим этилган нусхалари туфайли кўргазма меҳмонлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишиш ҳамда ўрта аср илм-фанининг ривожланишини белгилаб берган ва ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмаган саёҳатлари, кашфиётлари ва изланишлари ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин бўлади, - дейилади материалларда. Кўргазманинг тантанали очилиши қисмида таниқли ўзбек санъат усталари томонидан маданий дастур намойиш этилади. Унда Алибек Кабдурахмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри томонидан Дмитрий Янов-Яновскийнинг «Zij — Music of Constellations» асарининг премъераси тақдим этилади. Ушбу мусиқий асар муаллиф томонидан Шарқнинг тўрт буюк тафаккури: Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райхон Беруний ва Мирзо Улуғбекка ҳурмат сифатида яратилган»
Нашрларда Саида Мирзиёеванинг қуйидаги сўзларидан иқтибос келтирилган «Абу Райҳон Беруний каби олимларнинг буюклиги бизга нафақат билимнинг азалий қадрини, балки дунёни билишга бўлган ҳақиқий интилишнинг чегараси йўқлигини ҳам эслатади. Унинг астрономия, геология ва этнография каби фанларни қамраб олган илмий изланишлари бир кишининг дунёни англаш уфқларини кенгайтириши мумкинлигига жонли мисолдир. Кўргазма муҳитига кириб, биз илм-фанга бўлган иштиёқ инсониятни буюк кашфиётларга олиб келган даврга саёҳатга етаклайди. Берунийнинг илмий ишлари бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Буюк олим таваллудининг 1050 йиллиги илгари кенг Европа жамоатчилиги учун мавжуд бўлмаган ноёб артефактларни оммавий намойиш қилиш учун ажойиб имконият бўлди».
«La Gazette» ва бошқа нашрлар француз муштарийларини буюк мутафаккир Абу Райҳон Берунийнинг таржимаи ҳоли билан таништириб, унинг астрономия, физика, математика, геодезия, геология, минералогия, тарих, этнографияга оид кўплаб асарлар қолдирганини ва ушбу фанлар ривожига салмоқли ҳисса қўшганини ёзган.
Мақолаларда ушбу кўргазма лойиҳаси Европа жамоатчилигига атоқли олим ҳақида кўпроқ маълумот олиш, унинг бутун инсоният интеллектуал муҳитига қўшган ҳиссасини англаш, Ўзбекистоннинг тарихий-маданий алоқалари ва унинг замонавий илмий тушунчаларни шакллантириш ва ривожлантиришдаги ўрнига янгича қараш имконини бериши алоҳида таъкидланган.
«ЮНЕСКОдаги кўргазмада ташриф буюрувчилар Беруний қўлёзмалари саҳифаларини юқори сифатда кўришлари мумкин бўлган интерактив мультимедиа проекцияси билан бир қаторда олим ҳаётига оид қисқа видеоролик ҳам намойиш этилади. Кўргазма умумий майдони 400 квадрат метрдан ортиқ. Экспозицияда Фанлар Академияси Шарқшунослик институти мутахассислари томонидан Абу Райҳон Беруний қўлёзмаларининг Франция Миллий кутубхонаси коллекциясидан тайёрланган нусхалари алоҳида ўрин тутади», - деб ёзган Франция оммавий ахборот воситалари.
ПАРИЖ, 4 сентябрь. /«Дунё» АА/.