Бухоро шаҳрида ўтказиладиган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро форум Саудия матбуоти нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Саудия Арабистонида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ахборот агентликлари бирлашмаси (UNA) янгиликлар порталида Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган халқаро конференция ўтказилиши тўғрисида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўқувчилар эътибори жорий йил 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро форумга қаратилган.
Мақолада айтилишича, айни пайтда Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси қўмиталари бўлажак анжуман доирасида барқарор ривожланиш мақсадларининг барча йўналишлари бўйича турли тадбирларни ташкил этиш устида иш олиб бормоқда.
Мисол тариқасида саноат, қурилиш ва савдо қўмиталари томонидан “Арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергетикани ривожлантириш истиқболлари” мавзусида “давра суҳбат”лари ўтказилгани келтирилади.
“Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан чора-тадбирлар дастури қабул қилиниб, дастур доирасида 29 минг километр электр тармоқлари, 10 мингта трансформатор янгиланди ва модернизация қилинди”, -дейилади мақолада.
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Барқарор ривожланиш мақсадида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш” мавзусида “давра суҳбати” ташкил этилгани, тадбир доирасида барқарор ривожланиш учун сув ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2030 йилга қадар мақсадли натижаларга эришилиши кутилаётгани таъкидланади. Режага кўра, оқова сувларни тозалаш самарадорлигини 80 фоизгача ошириш, марказлашган канализация тармоқларини кенгайтириш ва шу каби бошқа тизимли ишлар амалга оширилиши айтилади.
/«Дунё» АА/.