Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БУХОРО ЯҲУДИЙЛАРИНИНГ БУТУНЖАҲОН КОНГРЕССИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
БУХОРО ЯҲУДИЙЛАРИНИНГ БУТУНЖАҲОН КОНГРЕССИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ

2018-йилнинг 13-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси (БЙБК) президенти, таниқли тадбиркор ва жамоат арбоби Лев Леваев бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Делегация таркибидан АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси раиси Борис Кандов, Россия Бухоро яҳудийлари конгресси раиси Яков Левиев ва бошқалар ўрин олган.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва БЯБК ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда қайд этилганидек, халқларимизнинг ўзаро ҳамкорлиги узоқ тарихга эга бўлиб, кўп асрлар илгари ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яҳудий жамоалари пайдо бўлган даврга бориб тақалади. Асрлар давомида Бухоро яҳудийлари тинчлик ва тотувликда яшаб, ўзбек заминида ўз Ватанларини топдилар.

Исроил, АҚШ ва бошқа мамлакатларда истиқомат қилаётган асли ўзбекистонлик яҳудийлар мамлакатимиз билан алоқаларини узмасдан, ўзбек халқига самимий ва чуқур ҳурмат ҳиссини сақлаётганлиги юртимизда юқори баҳоланади. Бу эса ўз навбатида халқларимиз фаровонлиги йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил мустаҳкамлаш ва алоқаларни кенгайтириш имконини яратади.

Турли даражалардаги ўзаро алмашинувларга доир масалаларни муҳокама қилиш чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12-февралда кучга кирган Фармонига мувофиқ Исроил фуқаролари учун 30 кунгача визасиз кириш тўғрисидаги низомини БЯБК делегатсияси мамнуният билан қайд этди. Исроилда 100 мингдан ортиқ асли ўзбекистонлик яҳудийлар истиқомат қилади.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

www.mfa.uz