"Business India": Ҳиндистон Ўзбекистон билан инвестициялар ҳажмини ошириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини фаоллаштиришни режалаштирмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
"Business India" журналида IV Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ-2025) якунлари ҳамда Ўзбекистон-Ҳиндистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги истиқболларига бағишланган мақола эълон қилинди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Нашр халқаро шарҳловчиси Йеши Сели ТХИФ-2025га Ҳиндистон компанияларининг йирик делегацияси келгани ҳақида маълум қилган. Унинг таркибидан, хусусан, Ҳиндистон саноатчилари конфедерацияси (Confederation of Indian Industries – CII), "Indo Rama", WAPCOS, "Larsen & Toubro" (L&T) ва бошқа компаниялар вакиллари ўрин олди.
"CII халқаро форумга кон-металлургия саноати, инфратузилмалар бўйича консалтинг хизматлари ва иқтисодиётнинг бошқа муҳим тармоқлари мутахассисларини жалб қилди. ТХИФ-2025 доирасида ташкил этилган тадбирларда барча соҳаларда яратилган қулай шароитларни инобатга олган ҳолда бугун Ўзбекистонга сармоя киритиш учун энг қулай вақт экани ҳақидаги ғоя илгари сурилди", – деб таъкидлаган журналист.
"Business India" мухбири Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Смита Пантнинг қуйидаги сўзларидан иқтибос келтирган: "Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар юксалиш йўналишида ривожланмоқда. Нодир минераллар, тўқимачилик, фармацевтика, сунъий интеллект, шунингдек, қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмлари соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун барча имкониятлар мавжуд".
Нашр ўқувчиларининг эътибори 2024 йил сентябрь ойида имзоланган икки томонлама инвестиция битими савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ишончли инвестиция муҳитини яратишга хизмат қилаётганига қаратилган.
Ҳиндистонлик журналист ўз мақоласида "яшил" энергетика, инфратузилма лойиҳалари, туризм, таълим ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли шериклик истиқболларини ҳам батафсил ёритган.