Буюк Британиядан муносабат: Конституциявий ислоҳотлар Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан сармоявий ва савдо-иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституцион ислоҳотлар ва режалаштирилган муҳим сиёсий тадбир – умумхалқ референдуми юзасидан Британия-Осиё Ишбилармонлар кенгаши (UK-Asian Business Council) раиси Таҳа Кобурн-Кутай “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:
Ўзбекистон парламенти инсон ҳуқуқлари, адолатли демократик қадриятлар ва мамлакатнинг кўп конфессияли ва кўп миллатли аҳолисининг тенглигини янада кўпроқ ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қатор конституциявий тузатишларни қабул қилди. 30 апрель куни референдумга қўйиладиган тузатишлар фуқароларнинг 220 мингдан ортиқ таклифларига жавобан ишлаб чиқилган. Улар қонун устуворлиги, демократик вакиллик, ҳокимиятларнинг бўлиниши ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш тамойилларини ўрнатиш, шунингдек, иқтисодий ривожланиш ва атроф муҳитини муҳофаза қилишни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Ўзгартиришлар, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари туғилишдан бошлаб ҳар бир фуқарога тегишли эканлигини ва фақат қонунга мувофиқ ва конституциявий тузум, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган даражада чекланиши мумкинлигини белгилайди. Ўзгартиришлар халқаро қонунчилик ва бошқа мамлакатларнинг илғор тажрибаларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Инвестиция муҳитини яхшилаш устида изчил иш олиб бораётган Ўзбекистон сўнгги йилларда салмоқли муваффақиятларни қўлга киритмоқда. 2019 йили ҳукумат хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлигини ташкил қилди. Шунингдек, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди.
Ўзбекистон муҳим қишлоқ хўжалик тармоғига эга. Мамлакат дунёдаги энг йирик пахта ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда ҳукумат бу соҳани модернизация қилиш ва қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноатига инвестицияларни жалб қилиш бўйича эътиборга молик ишларни ҳаётга тадбиқ этмоқда.
Туризм ҳам Ўзбекистон учун муҳим соҳалар сирасига киради, чунки мамлакатнинг бой маданий мероси ва тарихий обидалари бутун дунё сайёҳларининг эътиборини ўзига жалб қилади. Ҳукумат соҳани ривожлантириш устида жиддий иш олиб бормоқда, кўплаб мамлакатлар фуқаролари учун визасиз режим ўрнатилгани сайёҳлар оқимини кўпайтиришга катта ёрдам бермоқда.
Ўзбекистонга сафарим давомида Халқ таълими вазирлиги, кино ва телевидение соҳаларининг раҳбарлари билан учрашиш ниятидаман. Бу мен учун минтақада кино, телевидение ва таълимни ривожлантириш, мамлакатларимиз ва иқтисодиётларимиз ҳамда Ўзбекистон халқига наф келтирадиган янги савдо имкониятларини яратиш бўйича биргаликда ишлашимиз мумкин бўлган жиҳатларни ўрганиш учун ноёб имконият бўлади.
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан учрашув ва ҳамкорлик қилишни орзиқиб кутаман. Мен икки томонлама савдо масалаларини атрофлича муҳокама қилиш ниятидаман. Буюк Британия ва Ўзбекистон делегацияларининг ташрифларини ташкил қилишни, икки мамлакатнинг қатор корхоналари ўртасида яқин амалий алоқаларни ўрнатишга ҳисса қўшиш ниятидаман. Бу фойдали қазилмалар, гидроенергетика, нефт ва газ каби соҳаларга ҳам алоқадор. Британия компаниялари Ўзбекистон билан тажриба, технология ва билимларини алмашиши мумкин.
Умуман олганда, Ўзбекистон сармоявий ва иқтисодий ҳамкорлик учун катта салоҳиятга эга бўлган мамлакатдир.
ЛОНДОН, 26 апрель. /«Дунё» АА/.