Давлат байроғи – мустақиллик, қадрият ва келажакка ишонч рамзи
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун мамлакатмизда мустақиллик ва миллий ғурур рамзи – Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Мустақил давлатнинг рамзлари кўп, бироқ уларнинг ҳеч бири миллатни, халқни давлат байроғи каби жаҳон аҳлига танита олмайди. Шу маънода давлат байроғи қабул қилинган кун – бу мамлакатимиз тарихи, рамзлари ва қадриятларига ҳурмат кунидир. Хориждаги ватандошлар қаерда бўлмасин, Ватан билан алоқани узмай, самимий табрикларини йўлламоқда.
Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган бўлиб, бу сана нафақат давлатчилик асосларининг мустаҳкамланганини, балки асрлар оша давом этган мустақиллик орзусининг амалга ошганини англатади. Бу тимсол авлодлар давомийлиги, миллий қадрият ва тараққиётга ишончни ифодалайди.
Юртимиз байроғи халқаро анжуманларда, ташкилотларда, маданият фестиваллари ва спорт мусобақаларида кўтарилиб, бутун дунёга мамлакатнинг ўзига хослиги, ютуқ ва интилишларини эслатиб туради. Ҳар бир киши учун байроқ Ватан билан боғловчи ришта бўлиб, қаерда яшамасин, илдизи ва маскани бир бўлган инсонларни доим бирлаштириб туради.
Бугун давлатимиз байроғи тинч ва осуда, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёрқин келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолига айланди. Мана шу мустақиллик тимсоли баланд кўтарилган кун барчамизга муборак бўлсин!