Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонни минтақавий IT-марказга айлантириш бўйича вазифа қўйди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонни минтақавий IT-марказга айлантириш бўйича вазифа қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ахборот технологиялари соҳасидаги натижалар ва жорий йилги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Бугун ахборот технологиялари ҳар бир жабҳага кириб борган. Бу соҳа ривожланса, бошқа соҳалар ҳам илгарилайди, одамларга қулайликлар ошади.

Шу боис сўнгги йилларда инфратузилмани яхшилаш, малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича кўп ишлар қилинди. Хизматлар сифати ва кўлами сезиларли ошди.

Мисол учун, аҳоли масканларини мобил интернет билан қамраб олиш даражаси 2017 йилда 30 фоиз бўлган бўлса, бугунги кунда 96 фоизни ташкил этмоқда. Ёки 2017 йилда соҳадаги экспорт ҳажми бор-йўғи 600 минг доллар бўлган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 46 миллион долларга, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 16 миллион долларга етган.

IT-паркларда 11 минг нафардан зиёд ёшлар ишламоқда. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқиб чиққан ёшлар соҳа келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Лекин ҳали муаммолар, ишга солинмаган имкониятлар ҳам кўп. Жумладан, ҳудудларда оптик толали интернет қамрови ва тезлиги талаб даражасида эмас. Магистрал автомобиль йўлларининг атиги 38 фоизи мобил интернет билан қамраб олинган. Соҳанинг ривожланиш ҳолати ҳудудлар кесимида бир маромда эмас – IT хизматларнинг 90 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда бу борадаги кўрсаткичлар жуда паст. Айрим вазирлик ва идоралар эски, ишончсиз ва ўзаро интеграция қилинмаган ахборот тизимларидан фойдаланиб келмоқда.

Йиғилишда шу каби камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, барча тармоқ ва ҳудудларда рақамлаштиришни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни “драйвер” соҳага айлантириб, IT хизматларни 2,5 баробар ошириш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш мақсади белгиланган.

Давлатимиз раҳбари бунинг учун Ўзбекистонни минтақавий IT-марказга айлантириш кераклигини таъкидлади.

Хизматлар кўламини мунтазам кенгайтириб бориш, соҳада экспорт ҳажмини шу йил якунига қадар 100 миллион долларга етказиш бўйича кўрсатмалар берилди. IT-паркларга кўпроқ компанияларни жалб қилиш, масофавий хизматлар марказлари ташкил этиш вазифаси қўйилди. Бу орқали яна 5 мингдан зиёд ёшлар юқори даромадли ишга эга бўлади.

Йиғилишда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастуридаги лойиҳалар ижроси ҳам таҳлил қилинди. Жорий йил якунига қадар 404 та ҳудудий ва 133 та тармоқ лойиҳаси ишга туширилиши айтилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига яна 70 та хизматни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига киритиш топширилди. Шу тариқа порталдаги жами хизмат турлари сони 376 та бўлади.

Шунингдек, пенсияга ариза бериш, шахсий гувоҳнома олиш, суғурталаш каби яна 50 та хизматнинг мобиль иловаси яратилади. Бу орқали давлат хизматидан онлайн фойдаланувчилар сони 4 миллионга етади.

Телекоммуникация тармоғини кенгайтириш бўйича ҳам вазифалар кўп. Хусусан, бу йил 6 минг 800 та янги мобиль станция ўрнатиш, 80 та олис қишлоқни алоқа тизимига улаш, оптик толали алоқа қамровини 80 фоизга етказиш, 60 фоиз магистрал йўлларни мобиль интернет билан таъминлаш режалаштирилган. Тошкент вилоятида юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади.

“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясини трансформация қилиб, сифатли хизматлар экспорт қилувчи юқори технологик компанияга айлантириш, халқаро рейтинглар олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Киберхавфсизликни кучайтириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини шу жиҳатдан танқидий ўрганиб, зарур чоралар кўриш вазифаси қўйилди.

Соҳадаги яна бир устувор вазифа – фан ва таълимни ривожлантириш.

Бугунги кунда иқтисодиётни рақамлаштириш учун яна 12 минг нафар юқори малакали мутахассисларга талаб бор. Шунинг учун Тошкент ахборот технологиялари университетини илм-фан ва таълим кластерига айлантириш, замонавий IT-парк университетини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасаддилар ахборот берди.

«Дунё» АА