Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Давлатимиз раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар мажмуасига ташриф буюрди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Давлатимиз раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар мажмуасига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун "Янги Ўзбекистон" боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти йилдан йилга ошиб боряпти. Барча ҳудудларда сайёҳлар кўпайиб, замонавий меҳмонхоналар ва туризм масканлари барпо этилмоқда.

Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар мажмуаси шу ишларнинг мантиқий давомидир.

Президент Шавкат Мирзиёев жойлардаги бунёдкорлик билан танишуви чоғида мазкур иншоотларни ҳам кўздан кечирди.

Бир пайтлар қаровсиз ётган манзиллар бугун обод масканга айланган. 8 гектардан зиёд майдонда 12 та замонавий меҳмонхона, 375 ўринли "Янги Тошкент" конференция зали, 310 ўринли ресторан, соғломлаштириш маркази ҳамда очиқ спорт майдони барпо этилган.

Меҳмонхоналарга Қорақалпоғистон ва вилоятлар номи берилган. Улар 3 юлдузли бўлиб, 5 қаватдан иборат, 62 та хона ва 124 ўринга эга. Мажмуа ягона концепция асосида фаолият юритади ва унинг бошқаруви халқаро тажрибага эга "Leo Hospitality Solutions", "Radisson Individuals", "Trademark Collection by Wyndham" каби нуфузли компанияларга топширилади.

Хусусий банклар шу каби мажмуалар бошқарувига шерик бўлиб кириш таклифини билдирди. Давлатимиз раҳбари хизмат соҳалари кенгайиши, жойларда замонавий масканлар кўпайиши аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшишини таъкидлади.

Меҳмонхоналар ресторан, анжуманлар зали ва дам олиш масканлари билан уйғун қурилгани хизмат қамровини оширади. Бу ерда юқори даражадаги тадбирлар ҳамда йирик халқаро анжуманлар ўтказилиши ҳам мумкин.

Мажмуада 540 та янги иш ўрни яратилиб, йилига ўртача 55 минг туристга хизмат кўрсатилиши кўзда тутилган. Бу ер маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун яна бир локация, Тошкент воҳасида туризм ривожи учун қўшимча стимул бўлади. Мажмуа қурилиши ортидан ён-атрофдаги маҳаллаларнинг инфратузилмаси ҳам яхшиланиб, аҳоли фаровонлиги таъминланди.

Давлатимиз раҳбари мажмуада хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини ошириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб этиш масалаларига эътибор қаратди. Бундай кўп тармоқли хизматларни бошқа ҳудудларда ҳам кенг йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.