Деҳлида Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳот мазмун-моҳияти ва аҳамияти муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида мамлакатимиздаги конституциявий референдумга бағишланган “Ўзбекистонда конституциявий ислоҳот: янгиланаётган Асосий қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Анжуманда мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов, икки мамлакат экспертлари, Press Trust of India (PTI) ва Asia News International (ANI) ахборот агентликлари, “Hindustan Times” ва “The Hindu” газеталари, “Political Events” ва “Business Central Asia” журналлари, “Doordarshan” ва WION телеканаллари ҳамда бошқа етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Дипломатия миссияси раҳбари тадбир иштирокчиларини қутлаб, мамлакатимиз ҳаётидаги сўнгги муҳим воқеалар, жумладан, 30 апрель куни янгиланаётган Конституция бўйича ўтказилаётган умумхалқ референдуми ҳақида маълумот тақдим қилди.
Таниқли ҳуқуқшунослар, олимлар ва турли соҳаларнинг етакчи мутахассисларидан иборат Конституциявий комиссия амалдаги Асосий қонунга тузатиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ниҳоятда катта ҳажмдаги ишни амалга оширгани, бунинг натижасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси шакллантирилгани таъкидланди.
Ушбу жараёнда кенг жамоатчилик таклифлари, халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажриба эътиборга олингани, 400 дан ортиқ халқаро ҳужжат, 190 га яқин давлат конституциялари пухта таҳлил этилгани, Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаларида 222 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани урғуланди.
“Янги медиа” ўқув маркази директори, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти Беруний Алимов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия директори ўринбосари Абдусамад Ҳайдаров янгиланаётган Асосий қонун мазмунан ва моҳиятан “Инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга амалий тадбиқ этишга йўналтирилганини алоҳида қайд этди.
Конституциявий қонун лойиҳасида Ўзбекистон “суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат” эканлиги ҳамда ушбу принципиал қоидаларни ўзгартириш мумкин эмаслиги белгилангани, бу эса мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёти, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат бўлишига эътибор қаратилди.
Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган илғор қоидаларини ўзида мужассам этганини таъкидлади.
Жаваҳарлаъл Неру университети ҳузуридаги Россия ва Марказий Осиё давлатлари тадқиқотлари марказининг профессори Санжай Пандей, “Raisina House” тадқиқот маркази ҳаммуассиси ва бошқарувчи директори Раҳул Банержи ҳамда “Вивекананда халқаро жамғармаси” таҳлил марказининг катта илмий ходими Правеш Кумар Гупта янги таҳрирдаги Бош қомус Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда эришаётган ютуқларини янги поғонага кўтариш учун ҳуқуқий асос яратишини қайд этди. Улар муҳим ҳужжатнинг турли тамойиллари ва жиҳатлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор қилди.
Қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга бой бўлган халқаро давра суҳбати Ҳиндистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди.
ДEҲЛИ, 12 апрель. /“Дунё” АА/.