Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Деҳлидан муносабат: Ўзбекистоннинг изчил янгиланиши мамлакатнинг хорижий давлатлар, жумладан Ҳиндистон билан маданий-гуманитар алоқаларини мустаҳкамламоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Деҳлидан муносабат: Ўзбекистоннинг изчил янгиланиши мамлакатнинг хорижий давлатлар, жумладан Ҳиндистон билан маданий-гуманитар алоқаларини мустаҳкамламоқда

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги жадал ривожланаётган кўп қиррали ҳамкорлик мавзусини ёритишга катта эътибор қаратмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

"SP’s Aviation" ахборот порталида чоп этилган таҳлилий мақола муаллифи Ўзбекистонда Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқтисодиёт, технологиялар ва бошқарувни замонавийлаштириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритган. Мамлакат халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган очиқ сиёсат юритмоқда, Марказий Осиёдаги етакчи давлат сифатида ўзини намоён этмоқда.

"Ўзбекистон Президенти қўшни мамлакатлар билан маданий, иқтисодий ва дипломатик алоқалар, шунингдек, кенг халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни ҳаётга татбиқ этмоқда", – деб таъкидланган материалда.

Нашр ўқувчилари эътибори сўнгги йилларда стратегик шериклик даражасига кўтарилган Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тарихий ва маданий алоқаларга қаратилган.

"Бундай чуқурлашиб бораётган ўзаро муносабатлар негизини умумий маданий мерос ва азалий ҳамкорлик руҳи ташкил қилади. Ўзбекистон ва Ҳиндистон маданий дипломатиянинг пойдеворини ташкил этувчи бой санъат, мусиқа ва адабиёт анъаналарига эга мамлакатлардир. Мазкур ришталар нафақат умумий тарихнинг маҳсулидир, балки улар сўнгги йилларда ўзаро англашув ва ҳурматга содиқликни акс эттирган ҳолда жадал ривож топмоқда",– дея урғулаган муаллиф.

Материалда яқинда Хоразм вилоятида ўтказилган Халқаро бахшичилик санъати фестивали ҳақида ҳам сўз борган.

"Фестиваль Ўзбекистонда бахшичилик, достончилик ва ижрочилик санъатининг бой анъаналарини намоён этди", – деб қайд этган ҳиндистонлик журналист.

У бахшичилик санъати фестивали сингари маданий алмашинув лойиҳалари Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида кўприк вазифасини ўташи, жумладан, бетакрор умумий мерос намуналарини кенг тарғиб қилиши ҳақида фикр юритган. Ўзбек достончилик анъаналари ҳинд жамоатчилиги учун тушунарли экани, улар ҳинд халқининг "Маҳабҳарата" ҳамда "Рамаяна" каби ноёб асарлари билан ўхшашлигини таъкидлаган.

Нашр бундай ёрқин тадбирларни ўтказиш ташаббуси турли халқлар ўртасидаги ўзаро англашувга кўмаклашиши, халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё маданиятига қизиқишининг ошиши, санъат аҳли ва тадқиқотчилар ўртасида мулоқот майдони яратишига ишонч билдирган.

Шунингдек, мақолада Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни маданий дипломатия билан муваффақиятли уйғунлаштирган ҳолда жадал ривожланаётган мамлакат сифатида тасвирланган.