Дунё жамоатчилиги учун долзарб ва зарур ташаббус
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугунги кунда пандемия оқибатларига қарши курашиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Эпидемия инсоният тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатди. COVID-19 инфекциясининг тарқалиши чегара ва миллат танламайди. Бу эса барчамиздан мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатни талаб қилади.
Афсуски, мамлакатлар ўз халқлари ва хорижий шериклари олдидаги мажбуриятларидан четга чиқа бошладилар. Пандемия эса давлатлараро ва халқаро алоқалардаги камчиликларни очиб ташлади, дунё миқёсида бундай вазиятларда жавоб бера оладиган глобал стратегик ҳаракатлар режаси йўқлигини аниқ кўрсатиб берди.
Масалан, яқинда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет хоним бир қатор давлатлар томонидан мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши чеклов чоралари амалга оширилиши, журналистларни ҳибсга олиш ва уларга нисбатан тазйиқларга қарши чиқди. Унинг таъкидлашича, ҳукуматлар томонидан мажбуран қабул қилинган фавқулодда чоралар уларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларини бузиш ҳуқуқини бермайди.
2020 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ассамблеясининг 73-сессиясида пандемияга қарши чораларни кучайтириш ва вирусга қарши курашиш учун барча зарур тиббий технологиялар ва воситаларнинг тенг тақсимланишини таъминлашга қаратилган резолюция қабул қилинди.
Бундан ташқари, ЖССТ бош директори Тедрос Aдҳаном Гебрейесус таъкидлаганидек: “COVID-19 пандемияси бизни ўрганган ҳаёт тарзимиздан ва одатий тирикчилик манбаларидан маҳрум қилди, биз кўникиб қолган жаҳон тартиби асосларини ларзага солди; халқаро ҳамкорлик алоқалари бузилиши хавфини келтириб чиқарди. Aммо пандемия ўртамиздаги мавжуд фарқларга қарамай, биз бир ҳамжамиятга мансуб эканимиз ва кучимиз бирлигимизда эканини эслатди”.
Ўзбекистон 28 мамлакат орасида COVID-19га қарши курашиш учун маблағлардан фойдаланишни тезлаштириш ташаббусининг Мувофиқлаштирувчи кенгашида иштирок этишга таклиф қилинди. Бу COVID-19га қарши диагностика ва даволашни, вакциналар яратиш, ишлаб чиқариш ва адолатли тақсимлашни жадаллаштириш мақсадида ҳамкорликнинг тубдан янги механизми. Унинг асосий шиори – «Ҳамма хавфдан қутулмагунча ҳеч ким алоҳида хавфдан қутула олмайди”.
БМТ Бош котиби Aнтонио Гутерреш ўз ўрнида қашшоқлик ва коронавирус пандемияси ўсиши натижасида келиб чиқадиган “глобал озиқ-овқат билан боғлиқ фавқулодда вазият” ҳақида огоҳлантирди. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг пандемия даврида БМТ шафелигида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни қабул қилиш ҳақидаги ташаббуси дунё жамоатчилиги томонидан долзарб ва зарур деб қайд этилмоқда.
Ушбу ташаббус илк бор Халқаро меҳнат ташкилотининг COVID-19 ва меҳнат соҳасига бағишланган глобал саммити (2020 йил, 8 июль) пайтида эълон қилинди.
Фикримизча, ушбу ҳужжат сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ташқи савдо, гуманитар, инсон ҳуқуқлари ва бошқа соҳаларда мамлакатларнинг ҳам ўз фуқаролари, ҳам хорижий шериклар олдидаги минимал шартлари ва мажбуриятларини аниқлаб бериши керак. Биз чеклов чоралари вақтинчалик тусга эга бўлиши ва хатарларга мутаносиб даражада бўлиши керак, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш билан бирга халқаро савдо-сотиққа, айниқса, ҳаётий муҳим товар ва тиббий маҳсулотларга савдосига халақит бермасдан ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтириши керак, деган фикрдамиз.
Давлатимиз раҳбарининг Пандемия даврида халқаро ихтиёрий мажбуриятлар кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси халқаро ташкилотлар томонидан тобора кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда. Улар орасида Парламентлараро иттифоқ бош котиби М.Чунгонг, Халқаро меҳнат ташкилоти ва ЖССТ раҳбарлари, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини келтириб ўтиш мумкин.
Улуғбек Лапасов,
Ўзбекистон Республикасининг Женевадаги БМТ бўлинмаси
ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили
UzA